

Жамоанинг янги мавсумга режалари ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақидаги хабарларни ҳам айнан жамоа йиғилганидан сўнг эълон қиламиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 2020 йилги Суперлигада иккинчи ўринни олди ва кумуш медалларига эга чиқди. Бироқ ҳозиргача жамоа аъзоларига кумуш медаллар тақдим этилмади. Бундан ташқари клубнинг мураббий ва футболчилардан каттагина сумма қарзи бор.



