

Ўзбекистон футбол федерацияси, Тошкент шаҳар футбол федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, "Championat.asia" сайти билан ҳамкорликда ўтказилинадиган "Келажак Юлдузлари"-2017 мусобақаси Қўйлиқ-3 массивида, янги қад кўтарган ИБЎСМ залида 9-10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 2007 ҳамда 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақага таклиф этамиз.
Футбол фестивали уч кун давом этади ва унда барча бирдек рағбатлантирилади.
Мусобақа рўйхатидан ўтиш учун телефон: +998 90 9540994.



