15 ёшли Ламин Ямал «Барселона» рекордчиси, аммо...

Narzulla Saydullayev
30 апр 2023
Ламин Ямал Ла Лигада майдонга тушган «Барселона»нинг энг ёш футболчисига айланди.

Хавбек «Бетиса»га қарши ўйиннинг (4:0) 83-дақиқасида майдонга тушди. Бу вақт ичида у бир марта аниқ зарба берди ва шерикларига 8та аниқ пас берди.

15 ёш ва 290 кунлик футболчи «Барселона» тарихида Примерада ўйнаган энг ёш футболчига айланди. Ла Лигада Ямалдан ёшроқ фақат 4 футболчи майдонга тушган холос. Испания чемпионати мутлақ рекорди Лука Ромерога тегишли. У 2019/20 йилги мавсумда «Мальорка» сафида 15 ёш ва 219 кунлигида ўйнаган.

Барча мусобақаларни ҳисобга олганда «Барселона» сафида майдонга тушиш бўйича рекорд Паулино Алькантарага тегишли. 1912 йилда у 15 ёш 4 ой ва 18 кунлигида Каталония клуби таркибида ўйнаганди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJose