

"Бавария" турнирнинг 1/16 финалида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" (0:5) жамоасидан қаттиқ "тарсаки" еганди.
Шундай экан, 2011 йилдан бери илк бор финалда "Бавария" ҳам, "Боруссия" (Дортмунд) ҳам бўлмайди. Ўшанда ҳал қилувчи ўйинда "Шальке" "Дуйсбург" (5:0)ни мағлуб этганди.
Бундан ташқари, бу икки жамоа 2006/07 йилги мавсумдан бери илк бор 1/4 финалгача ҳам бора олишмади.



