102 ёшли Отто Фишер: "Иккинчи марта "Спартак"нинг ўйинига келдим ва яна ғалаба"

Aslanov Jasurbek
27 апр 2015
"Спартак"нинг энг қари мухлиси, 102 ёшли Отто Фишернинг таъкидлашича, у ўз жамоасининг кейинги учрашувларига ҳам ташриф буюради.

Фишер кеча "Спартак" - "Рубин" учрашувини стадион трибунасидан кузатди ва мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Унинг биринчи ташрифида ҳам "Спартак" шундай ҳисобда "Динамо"ни мағлуб этган эди.

"Спартак" бугун ғалабага муносиб ўйин кўсатди. Иккинчи маротаба "Спартак"нинг ўйинига келдим ва яна ғалаба.

Буёғига ҳам шундай бўлади. Агар мени яна таклиф қилишса, албатта келаман ва ғолиб бўламиз. Промес голига келадиган бўлсак, тўпни думалатиш эмас, унга зарба бериш керак.

Бунинг учун зарбалар сонини ошириш лозим. Қанча кўп тесанг, ғалаба учун имконият ошади. Буни ёдда тутиш керак. 10та зарба берсанг, дарвозабон 9тасини қайтаради" - дейди отахон.


TAS-IX эмас


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru