10 кун ичида қатарликлар "Манчестер Юнайтед"га янги таклиф юборади

Omonjon To`xtamirzayev
17 мар 2023
10 кун ичида Қатарлик инвесторлар "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш бўйича иккинчи таклифни жўнатиши кутилмоқда.

Пайшанба куни шайх Жассим бин Хамад Ал Тани вакиллари клуб ҳудудига ташриф буюриб, инфратузилма, стадион ва машғулот базасини кўздан кечирган.

Қатарликлар делегацияси Манчестерга Лондондан поездда келган ва уларни юқори даражадаги меҳмондўстлик билан кутиб олишгани таъкидланмоқда. Музокаралар дўстона ва ижобий руҳда ўтган.

Маълум бўлишича, 10 кунлик муддат барча эҳтимолий харидорлар учун амал қилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: skysports.com