1 февраль куни биринчи лига ва Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
21 янв 2017
1 февраль куни ЎФФ матбуот анжуманлар залида 2017 йилги биринчи лига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Тадбир соат 11.00да бошланади.

2017 йилги кубок баҳслари 19 март куни ўтиш босқичи билан старт олади. 24-25 мартда 1/16 финал баҳслари бўлиб ўтади.

2017 йилги Ўзбекистон биринчи лигаси ўйинлари 1 апрель куни бошланиши режалаштирилмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz