Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман"
02 дек 2020 01:44
Новости
Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман"
"Истеъфо ҳақида ўйламаяпман. Қийин даврларни бошимиздан ўтказяпмиз. Натижалар нуқтаи назаридан биз учун қийин бўлмоқда. Бу ҳаёт, унга тик қараб яшаш керак. Бугун бизни финалга ҳос ўйин кутаётганини билгандик ва шунга яраша тайёрлангандик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, голга муносиб эдик. Аммо ура олмадик. Бир ўйин қолди ва уни ютишимиз шарт.
Менда куч бор ва буни доимгидек футболчиларга беришга тайёрман. Ўтган турда биз ғалабага лойиқ эмамсдик, бироқ бугун эмас. Бошни кўтариб, навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаш керак. Бизда бошқа танлов йўқ.
Кўплаб вазиятлар бўлди. Лекин биз бугун асосий эътиборни прессингга бериб, вазиятлар яратдик. Катта хатоимиз - биринчи бўлимда гол ура олмаганимиз. Буни тўғрилай олмадик.
Характерни кўрсатиш осон иш эмас. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик, бу жуда ачинарли. Сўнгги ўйинни ютишга мажбурмиз. Биз ўзимизга ишонамиз ва курашишда давом этамиз", - деди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии