RU

Последние новости

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  19 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  14 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  19 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Зиданнинг "Реал"даги келажаги сўроқ остида. Мураббийга олдингидек ишонишмаяпти Новости

Зиданнинг "Реал"даги келажаги сўроқ остида. Мураббийга олдингидек ишонишмаяпти

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ҳозирги жойида қолиши кафолатланмаган.

48 ёшли франциялик мутахассис Ла Лига доирасидаги "Алавес" (1:2) ва Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Шахтёр" (0:2)га қарши ўйиндан сўнг: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман", - деди.

Аммо ҳозирда клуб мураббийга жиддий эътибор қаратмоқда ва унинг ишини ўрганмоқда. "Реал"да олдингидек Зидан ишонч билдирилмаяпти. Унинг қарорлари борасида шубҳалар ортиб бормоқда ва мутахассиснинг келажаги сўроқ остида.

"Реал" "Алавес"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоанинг тезда ўзини тиклашига умид қилганди, аммо "Шахтёр"га қарши ўйин мураббийнинг аҳволини қийинлаштириб қўйди.

Шу билан бирга раҳбарият қарор қабул қилишдан олдин жамоанинг ушбу натижаларга муносабатини кутмоқчи.

"Севилья", "Боруссия" (Мёнхенгладбах) ва "Атлетико"га қарши ўйинлар клубнинг жорий мавсумдаги истиқболларига ойдинлик киритиши мумкин.

Шунингдек "Реал" муҳим қарорларни қабул қилиш вақти, шу жумладан мураббийнинг истеъфоси учун вақт келган бўлиши мумкин деб ўйлай бошлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика