Зидан: “Уларнинг иккисига ҳам ишонишда давом этаман”
12 дек 2020 19:50
Новости
Зидан: “Уларнинг иккисига ҳам ишонишда давом этаман”
“Реал” устози Зинедин Зидан ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячи Иско ҳақида гапирди.
"Ушбу футболчиларга доимо ишонганман. Сўнгги вақтларда улар кам ўйнамоқда, аммо машгъулотларда улар тўлиқ фидоийлик билан меҳнат қилади.
Биламан, улар сўнгги учрашувларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, аммо реал олганда шундай бўлиши табиий. “Реал”да кўплаб футболчилар бор, бу эса ўйинларга таркибни танлашни қийинлаштиради”, дейди француз.
Аввалроқ, Иско қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлиги, Марселога эса “Интер” ва “Ювентус” қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии