Зидан: "Азар қийин даврни ўтказмоқда"
05 июл 2020 13:55
Новости
Зидан: "Азар қийин даврни ўтказмоқда"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Эден Азарнинг ҳозирги ҳолатига тўхталди.
"Эден ҳозир қийин даврни бошидан ўтказмоқда. Унинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмасман. Шунингдек, у ҳам бизнинг режаларимизга розилик берди. Эден ушбу мавсумда яна ўйнашига умид билдириб қоламан. У "Эспаньол"га қарши ўйинда қаттиқ зарба қабул қилиб олди. Шу сабабли ҳозирда у билан махсус мутахассислар ишлашмоқда", - деди Зидан.
Ушбу мавсумда 29 ёшли Азар "Реал" таркибида барча турнирларда 1 гол ва 7 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии