Зидан Азар ҳақида: “Ҳар бир футболчи майдонда бўлишни истайди”
31 окт 2020 08:59
Новости
Зидан Азар ҳақида: “Ҳар бир футболчи майдонда бўлишни истайди”
“Реал” устози Зинедин Зидан жароҳатидан фориғ бўлган Эден Азар ҳақида гапирди.
“Азарда ҳаммаси жойида ва биз бахтлимиз. У ҳар куни жуда яхши шуғулланяпти, ўзини яхши ҳис этмоқа. Жароҳат олган вақтингда жамоадошларинг билан бирга бўлмай ўйиндан ташқарида бўлиш жуда ҳам оғир бўлиши мумкин. Ҳар бир футболчи майдонда бўлишни ва лаззатланишни истайди. Ҳозир ҳаммаси ижобий кўринмоқда. У қайтди, бироқ энди бизда жароҳат олган бошқа футболчилар бор. Тез орада яна барчамиз бирга бўламиз деган умиддаман. Азарнинг таркибга қайтиши учун бизда жуда кўп ўйинлар бор. Кўрамиз бу қандай кечаркан, аммо унинг ўзини яхши ҳис қилиши биз учун муҳим. Энг асосийси эса тайёр бўлиш лозим, боиси олдинда жуда кўп учрашувлар кутмоқда”, — дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии