Зидан Алабанинг "Реал"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди
20 янв 2021 12:45
Новости
Зидан Алабанинг "Реал"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабанинг клубга эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
"Ҳозирда Давид бошқа клуб ўйинчиси ҳисобланади. Мен у ерда ишламайман, шу сабаб барча тафсилотларни билмайман. Мен "Реал"ни шуғуллантираман ва жамоани кейинги ўйинга тайёрлайман.
Бу янгиликларга қулоқ солмоқчи эмасман. Мен учун энг асосийси - кейинги ўйиннинг натижаси", - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Давид Алабанинг "Реал" билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани борасида хабарлар мавжуд.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии