"Ювентус"нинг Роналду иши бўйича апелляцияси 2025 йилда кўриб чиқилади
19 окт 19:30
Новости
"Ювентус"нинг Роналду иши бўйича апелляцияси 2025 йилда кўриб чиқилади
"Ювентус" ҳамда Криштиуна Роналду ўртасидаги 9,8 млн. евролик суд иши 2025 йилда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳамда "Ювентус" ўртасида яширин келишув бўлган ва унда Турин клуби коронавирус пандемияси пайти маошни кечроқ бериши ёзилган.
Кейинроқ Роналду судга мурожаат қилиб, 19,9 млн. евро талаб қилди. Натижада суд туринликларга 9,77 млн. евро тўлаб бериш мажбуриятини юклади. "Ювентус" ушбу қарор бўйича апелляция берди.
Маълум бўлишича, меҳнат шартномалари бўйича суд томонлар ўртасидаги эшитувни 2025 йилнинг мартида бўлиб ўтишини белгилади.
Комментарии