RU

Последние новости

06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   0 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  31 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24

Ёш ва журъатли: кимлар "Арсенал"ни чемпионликка бошламоқда? (мутолаа учун) Новости

Ёш ва журъатли: кимлар "Арсенал"ни чемпионликка бошламоқда? (мутолаа учун)

"Канонирлар"нинг эҳтимолий чемпионлик мавсумидаги бош қаҳрамонлар ҳақида гаплашамиз.

2022/23 йилги мавсум "Арсенал"га ғолибликни тақдим этиши мумкин. "Канонирлар" жорий мавсум Премьер-лиганинг энг барқарор жамоаси бўлиб туришибди. "Тўпчилар" "Манчестер Сити"дан ўтиб кетган ҳолда ҳақли равишда АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда. Микель Артета жамоаси жорий мавсум миллий чемпионатда 23 ғалабага эришди ва фақатгина 3 бор мағлуб бўлди. Бу лигадаги энг яхши натижадир. Эндиликда барчаси Лондон клубининг ўзига боғлиқ – фақатгина унинг ўзи совринни қўлдан бой бериши мумкин. Бугун "Арсенал"нинг эҳтимолий чемпионлик мавсумидаги бош қаҳрамонлар ҳақида гаплашамиз.


Аарон Рэмсдейл

Рэмсдейлда ниҳоят омадсизлик олиб келувчи мақомдан қутулиш имкониятига эга. Унинг кўплаб собиқ жамоалари Премьер-лигадан тушиб кетишган, шу сабаб "Арсенал" мухлислари Аароннинг шартномасидан хавфсирашганди. Футболчи "канонирлар"нинг биринчи рақами бўлган ҳолда, ўтган мавсумни яхши ўтказди. 24 ёшли дарвозабон жорий мавсум янада яхши иштирок этмоқда. Рэмсдейлда жорий мавсум 12та "қуруқ" ўйинлар бор – бу борада фақатгина "Ньюкасл"дан Ник Поуп (23)да кўпроқ. Унинг ҳисобида 70та сэйв бор. Ишончли дарвозабон – жамоа учун муҳим бўғин. Ҳозирча "тўпчилар"да бу билан жиддий муаммолар юзага келмаяпти.



Габриэл / Вильям Салиба

"Арсенал" жорий мавсум 27та гол ўтказиб юборди. Бу "Ньюкасл" ва "Манчестер Сити"дан сўнг лигадаги энг яхши натижа. Фақатгина Рэмсдейлнинг ҳаракатлари етарли бўлмасди. Ҳозирги жамоанинг муҳим қисми ҳимоячилар Габриэл ва Вильям Салиба ҳисобланади. Французга аввалига Лондонга қийин бўлганди, ҳатто ижарага юришга тўғри келди. Аммо, "Эмирейтс"га қайтган Салиба бирдан юқори даражада ўйнаб кетди. Унда бразилиялик билан сифатли боғлам ҳосил бўлди. Бу йигитлар нафақат мудофаада яхши ўйнашади, балки вақти-вақти билан самарали ҳаракат билан ҳам ажралиб туришади.



Гранит Жака

30 ёшли хавбекда Лондонда сардорлик боғичини йўқотган ва мухлислар билан можаро юзага келган пайт қийин пайтлар бўлди, аммо Артетанинг келиши билан барчаси ўзгарди. Мутахассис швейцарияликка доим хоҳлаганидек эркинроқ ўйнашга имкон берди. Жака олдин жуда ҳам мудофаага боғланиб қолган ва тез-тез хато қилган, шу сабаб кўплаб карточкалар оларди. Ҳозирда эса бу йўқ. Швейцариялик тинчланди, ақллироқ бўлди ва боғичсиз ҳам жамоа етакчиларидан бири бўлди. Бундай ўйинчилар "Арсенал" учун муҳим, сабаби лондонликларда ёш жамоа бор.



Мартин Эдегор

"Канонирлар"нинг сардори ҳозирда Эдегор ҳисобланади. 24 ёшли хавбек визуал равишда жамоани ўз ортидан эргаштирадиганга ўхшамайди, унинг ёши ҳам сардорларга хос эмас. Аммо, Артета норвегиялик жамоа ичида қадрланадиган етакчилик сифатларига эгалигини айтди. Эдегор шунингдек "тўпчилар" учун муҳим ўйинчи ҳисобланади. У тўп билан яхши муомала қилади, ҳужумни тезлаштиради ва барибир ўз эгасини топадиган ноодатий паслар беради. Мартиннинг ҳисобида жорий мавсум АПЛда 10та гол ва 7та ассист бор. У "Арсенал"нинг жорий мавсум энг яхши тўпурарлари учлигига киради.



Габриэль Мартинелли

Мартинеллида Лондон клубида қийин вақтлар бўлган. Уни бир жароҳатлар таъқиб қилар, бир кам ўйин амалиёти оларди. Габриэлнинг келажаги сўроқ остида эди, аммо февралда томонлар шартномани узайтиришди. Бразилиялик янги келишувга лойиқлигини кўрсатмоқда. 21 ёшли вингер жорий мавсум Премьер-лига доирасида аллақачон 13та гол урди. У ҳозирда "канонирлар"нинг энг яхши тўпурари ва энг кучли жиҳатларидан ҳисобланади. Унинг ҳисобида ҳозирда дарвозага 71та зарба бор. "Тўпчилар"дан фақатгина Эдегор кўпроқ (76) зарба берган.



Букайо Сака

Сака унчалик кўп мавсум ўтказмаган, аммо буниси унинг фаолиятидаги энг яхшиси. Бу йигитчанинг имконияти чексиздек гўё. У гол уради, самарали узатма беради, рақибларни алдашдан қўрқмайди ва деярли ҳар доим тўпни майдонда сақлаб қолганда қийин вазиятлардан чиқиш йўлини топади. 21 ёшли вингер жорий мавсум Премьер-лигада 12та тўп киритди ва 10та ассист қайд этди. У Мартинеллидан кейин "канонирлар"нинг энг яхши иккинчи тўпурари ҳисобланади. "Тўпчилар" ўз тарбияланувчиларига узоқ муддатли келажакда ишонишмоқда. Миш-мишларга кўра, Сака янги шартнома имзолангандан сўнг клубдаги энг катта ҳақ оладиган ўйинчига айланади.



Леандро Троссард

Троссард билан шартнома имзолаш орқали "Арсенал"нинг омади келди. Айнан қишки трансфер ойнасида футболчида "Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Зерби билан келишмовчилик чиқди, "чайкалар" шундан сўнг ўйинчи билан хайрлашишга қарор қилишди. "Канонирлар" барчадан тезроқ ишлашди ва 28 ёшли вингерни 24 млн евро эвазига харид қилишди. Бельгиялик "тўпчилар" учун яхши бонус бўлди, сабаби у Лондон клубининг чемпионлик учун имкониятларини янада оширди.

Троссард "Арсенал"даги бир ярим ойда фақатгина 1та гол урди, аммо шу билан бирга 7та самарали узатма ижро этди. "Канонирлар"да гол урадиганлар бор (Габриэль Жезусни ҳисобдан чиқариб бўлмайди), шу сабаб вазиятлар яратадиган креатив ўйинчилар жуда муҳим бўлади. "Тўпчилар" чемпионлик титулини қўлга киритишди деб бўлмайди, аммо уни фақатгина ўз қўллари билан топширишлари мумкин.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика