Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"
16 фев 14:07
Новости
Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"
Чемпионатда иштирок этадиган янги жамоалар орасида Самарқанд вилояти вакили "Каттақўрғон" ҳам бор. Клубга тажрибали мутахассис Ёрқин Назаров бош мураббий сифатида раҳбарлик қилмоқда. Биз мураббий билан жамоанинг тайёргарлик жараёни, селекция ишлари ва янги мавсумдаги мақсадлар ҳақида суҳбатлашдик.
— Янги мавсум олдидан жамоадаги иш жараёнлари қай даражада кетмоқда?
— Янги жамоа шаклланяпти, шу боис ишларимиз анча кўп. Биринчи лигадан Про лигага чиқдик. Табиийки, бу босқичда таркибни қайта қуриш зарур. Ҳозир машғулотлар, тайёргарлик жараёни ва назорат учрашувлари Тошкентда олиб борилмоқда. Барча ишлар режа асосида кетяпти, жамоада ижобий муҳит шаклланмоқда.
— Селекция жараёни ҳақида нима дейсиз?
— Йиғинлар давомида кўплаб футболчиларни синовдан ўтказдик. Уларнинг ҳаракати, майдондаги фикрлаши ва интизомига эътибор қаратдик. Легионерлар масаласи ҳам долзарб. Айрим номзодлар билан музокаралар кетмоқда. Бу жараён осон эмас, чунки ҳар қандай яхши футболчи эмас, балки жамоа ўйинига мос келадиган ўйинчиларни танлаш муҳим.
— Мураббийлар штабида қандай янгиликлар бор?
— Штабимизга беларуслик мутахассис қўшилди. Бу эса жамоанинг тактик ва методик жиҳатдан ўсишига хизмат қилади, деб ўйлаймиз. Шу билан бирга, яна бир неча мутахассисни жалб қилиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.
— Янги мавсумда Про лигада рақобат қандай бўлади?
— 14 та жамоа иштирок этаётгани чемпионатни янада қизиқарли қилади. Камида бешта клуб Суперлигага чиқишни мақсад қилган. Бу эса интригани оширади ва ҳар бир учрашувни принципиал қилади.
— Жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
— Биз ҳар бир рақибга кураш таклиф қилишни, Про лигада муносиб иштирок этишни ва босқичма-босқич юқори мақсадлар сари ҳаракат қилишни режалаштирганмиз. Энг муҳими — барқарор ўйин ва мухлисларни хурсанд қиладиган жамоа шакллантириш.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Jismoniy tayyorgarligi yuqori bo'lganda katta natijalarga erisha olardi.
Аллох насиб килса Каттакургон жамоаси Супер лига йуланмаси учун курашади.
Ёркин Ака бизни Каттакургон Футбол жаммоасига факат Супер лигага олиб чикувчи Мурабий керак.
Камандани судираб юрадиган Мурабий эмас.
МАКСАД Супер Лига.
Олга Каттакургоним.
Самарканд Вилояти Нуробод тумани Тим Кишлоги Ашадий Футбол Мухлислари сизларни КУЛЛАБ куватлаймиз