RU

Последние новости

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  26 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  4 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  9 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  48 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди Новости

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди

Ўтган йилнинг декабрь ойида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Японияга ташрифлари чоғида мазкур мамлакат билан кўплаб соҳаларда келишувга эришилиб, шартномалар имзоланганди.

Ушбу соҳалар қаторида спорт соҳаси ҳам бор эди. Бунинг самараси ўлароқ, Япониянинг “Ванфоре Кофу” ва Наманганнинг “Навбаҳор” клублари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорликка келишиб олинганди.

Ушбу ҳамкорликнинг амалий натижаси ўлароқ, Наманганга амалий ташриф билан Япониянинг “Ванфоре Кофу” футбол клуби бош менежери жаноб Сатору Сакума келди.

Мартабали меҳмон бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрди.

Сатору Сакумага мазкур ташриф чоғида Наманган вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлик қилишди.


“Марказий” ўйингоҳда япониялик меҳмоннинг “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамда ходимлари, шу жумладан, клуб директори Бахтиёр Нурматов, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, шунингдек, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Мўминов, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Ғанишер Исмоилов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасановлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган мазкур учрашув давомида “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов ва "Ванфоре Кофу" бош менежери Сатору Сакума ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, Бахтиёр Нурматов Япония клуби билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини баён этиб, Сакумани “Навбаҳор”га оид маълумотлар билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида Сатору Сакума ҳам илиқ қабул учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистоннинг машҳур жамоаларидан бири бўлмиш “Навбаҳор” билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлиги, ушбу ҳамкорлик доирасида бир қатор режаларни амалга ошириш ниятида эканлиги, ҳар икки клубнинг ўхшаш томонлари кўп эканлиги, жумладан, “Ванфоре Кофу” ҳам худди “Навбаҳор” сингари водий жамоаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳар икки клуб раҳбарияти вакилларининг ўзаро фикр алмашишларидан сўнг, япониялик мартабали меҳмонга “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинларнинг видеороликлари намойиш этилди.

Сатору Сакума жамоамиз иштирокидаги учрашувларнинг видеороликларидан катта тассурот олганлигини эътироф этди.

Учрашув якунида Бахтиёр Нурматов ва Сатору Сакума ўзаро совғалар алмашишди.

Шундан сўнг, япониялик мартабали меҳмон “Марказий” ўйингоҳнинг ҳакамлар, назоратчи, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, шунингдек, майдонни кўздан кечириб, уларга юқори баҳо берди.


Сўнгра, ўйингоҳнинг анжуманлар залида Сатору Сакумага Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасанов вилоятимиз футбол фалсафасига бағишланган видеороликни намойиш этди.

Шу тариқа “Ванфоре Кофу” клуби бош менежерининг “Марказий” ўйингоҳга уюштирган ташрифи якунланди.

Сатору Сакуманинг ташрифи режасидан шунингдек, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси, “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар футбол мактаби, Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академияси билан танишиш ҳам ўрин олган.

Умид қиламизки, “Навбаҳор” ҳамда “Ванфоре Кофу” клублари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик яқин вақт ичида ўз самарасини беради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика