Ямал фаолиятидаги илк хет-трикини қайд этди. У Ла Лига ўйинида учта гол урган "Барса" тарихидаги энг ёш футболчи
01 мар 12:36
Новости
Ямал фаолиятидаги илк хет-трикини қайд этди. У Ла Лига ўйинида учта гол урган "Барса" тарихидаги энг ёш футболчи
"Барселона" вингери Ламин Ямал фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди.
18 ёшли футболчи Ла Лига 26-тури доирасида "Вильярреал" дарвозасига учта тўп киритди. Вингер 28-дақиқада ҳисобни очди. Ламин 37-дақиқада дубль қайд этди. Икки ҳолатда ҳам Фермин Лопес голга ассистентлик қилди. Ямал 69-дақиқада Педрининг пасидан сўнг хет-трик қайд этди.
Ла Лига тарихида фақат икки ўйинчи учта гол урганида ундан ёшроқ эди - Помбо 1934 йилда “Раcинг” сафида 17 ёш 222 кун ва Ирарагори 1930 йилда “Атлетик” сафида 17 ёш 337 кунлик эди.
Шу тариқа, Ламин 18 ёшида Ла Лига ўйинида учта гол уриб, "Барса" тарихидаги энг ёш футболчига айланди. Лионель Месси буни 19 ёш-у 259 кунлигида, Жованни эса 19 ёш-у 6 кунлигида амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии