RU

Последние новости

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  12 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  16 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди Новости

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди

Ёзда номи ошкор қилинмаган Хитой клуби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олмоқчи эди.

Аргентиналик форвард Европани тарк этиб, Осиё клуби футболчисига айланганида йилига кафолатланган 100 млн. евро оларди.

Бироқ Месси таклифни рад этди ва "Барселона" билан шартномани 2021 йилгача узайтирди. Маълумотларга кўра, номи ошкор қилинмаган клуб "Хэбей Чайна Форчун" экан.

Таклиф рад этилганига қарамасдан Хитой клуби таслим бўлмоқчи эмас ва улар аргентиналик билан шартнома тузиш учун пулдан бошқа йўлларни ҳам ишга солишмоқчи. Бу мақсад йўлида "Хэбей Чайна Форчун" Хавьер Маскерано ва Эсекьель Лавессиларни сотиб олди.

Бу икки футболчи Мессининг яқин дўстлари ҳисобьланишади. Хитойликлар келажакда Маскерано ва Лавессидан "Барселона" футболчисини жамоага олиб келиш учун фойдаланишмоқчи.

Хитой клубидагиларнинг фикрича, Мессини жамоага олиб келиш учун пулдан кўпроқ нарса керак ва улар, форвард Хитойда ўзини уйидек ҳис қилиши учун барча ишни амалга оширишмоқчи.

Мессининг янги шартномасидаги товон пули 700 млн. евро, бироқ хитойликлар бундан қўрқишмаяпти. "Хэбей Чайна Форчун" аргентиналик билан шартнома имзолаб, дунё футбол харитасига ўз номини ёздириб қўймоқчи.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика