"Интер Майами" эгаси Лионел Мессининг клубдаги йиллик маошини айтди
07 мар 07:25
Новости
"Интер Майами" эгаси Лионел Мессининг клубдаги йиллик маошини айтди
"Интер Майами" эгаси Хорхе Мас Лионель Месси ҳақида фикр билдирди ва клубга жаҳон даражасидаги ҳомийлар кераклиги сабабини тушунтирди.
"Менга ҳомийлар керак бўлишининг сабаби — ўйинчилар қиммат. Мен Мессига йилига 60-70 миллион евро тўлайман, барча бонусларни қўшганда. Лекин у ҳар бир тийинига арзийди", — деган Мас.
Аргентиналик юлдуз дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, фақат "Ал Наccр ҳужумчиси Криштиану Роналдудан орқада.
Месси 2023 йилда "Интер Майами"га ўтган ва шу вақтдан бери клуб учун 90 та ўйин ўтказиб, 79 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии