RU

Последние новости

08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   4 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этди Новости

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этди

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Хитой - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
 

U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 2-тур
Хитой - Ўзбекистон - 0:2 
12 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони.
Ҳакамлар:
Абдулраҳмон Ал Жассим, Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ, Ҳамис Ал Кувари (ҳаммаси Қатар)
VAR ҳакамлари: Абдулла Ал Марри (Қатар), Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али, Муҳаммад Абдулла ҲАсан Муҳаммад (иккиси БАА)

Голлар: Ислом Қобилов 45+2 пенальти, - 0:1. Нурилло Тўхтасинов 80, - 0:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Ислом Қобилов 66 (дарвозабон).

Хитой U-23: 12.Чен Веи, 3.Хуанг Зенгю, 4.Веи Зен, 5.Зу Ченжие, 6.Хуаг Конг (21.Занг Лингфенг, 59), 7.Янг Лию, 8.Дуан Лию, 10.Ху Жингханг, 11.Чен Бинбин, 14.Зао Жиафей, 15.Фенг Босуан,
Захира: 1.Ли Гуанси, 22.Занг Ян, 2.Тонг Леи, 9.Занг Юнинг, 13.Зоу Жунчен, 16.Янг Шуаи, 17.Ли Руофан, 18.Жианг Шенглонг, 19.Тиан Хин, 20.Дилмурат Мавланяз, 23.Чен Пу.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев (18.Достон Ибрагимов, 90+2), 10.Бобир Абдихолиқов (11.Миржаҳон Мираҳмадов, 86), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров (8.Нурилло Тўхтасинов, 76).
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 23,


Видео. Хитой U-23 - Ўзбекистон U-23. Учрашувни ОНЛАЙН томоша қилинг


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди, Хитой - Ўзбекистон 0:2

90+2. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жасур Яхшибоев ўрнига Достон Ибрагимов

90+1. ЗАРБАА! Миржаҳон Мираҳмадов бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, ноаниқ

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБАА! Нуриллонинг чап қанотдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

86. Ўзгариш. Ўзбекистон. Бобир Абдихолиқов ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов

86. Хитойликлар босимни оширишди, кетма-кет иккита бурчак тўпига эга бўлишди рақибларимиз

80. ГОООООООООООООООООООООООЛ! НУРИЛОО ТЎХТАСИНООООООООВ 0:2. Ҳожиакбар Алижоновнинг йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни дарвоза қаршисида турган Нурилло Тўхтасинов бир ҳаракат билан гол урди.

78. Хитойликлар охирги дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишди ва кетма-кет ҳужумлар қилишмоқда

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ойбек Бозоров ўрнига Нурилло Тўхтасинов

73. ЗАРБААААААА! Чап қанотдан Санжар Қодирқулов чап оёғи билан зарба берди, ноаниқ!

72. Хавфли вазият! Бобир Абдихолиқов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабонга олдириб қўйди

66. ЗАРБАААААААААА! Ислом Қобилов бу сафар пенальтидан гол ура олмади, дарвозабон тўпни қайтарди! Ҳисоб ўзгармай қолди


65. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам VAR ёрдамида хитойлик футболчи Абдихолиқов боши билан зарба берган пайтда қўли билан ўйнаганини кўрди ва иккинчи бор пенальти белгилади.  

62. Яхшибоев ўнг қанотдан чап оёқда тўпни ҳаводан узатди, Абдихолиқовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

53. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААААА! Яхшибоевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Абдихолиқов дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунидан бир неча сантиметрлар ёнидан ўтиб кетди!

48. Хавфли вазият! Илҳом Алижоновнинг тўп узатишидан кейин хитойлик футболчи сал қолса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди

46. Иккинчи тайм бошланди



45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:0 ҳисобида олдиндамиз

45+2. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСЛОМ ҚОБИЛОВ 0:1. Сардоримиз совуққонлик билан 11 метрли жарима тўпидан гол урди

45. ПЕНАЛЬТИ! Ойбек Бозоров рақиб ҳимоячиси томонидан йиқитилди ва пенальти белгиланди!


43. Яхшибоевнинг яна бир зарбасини посбон ушлаб олди! 

37. МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ва ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўйинни стадионнинг ўзида кузатиб боришмоқда

31. ЗАРБАААААААА! Ғаниевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

29. ЗАРБАААААА! Ажойиб комбинациядан сўнг Яхшибоевнинг зарбаси ноаниқ кетди! 

28. ЗАРБААААААААААААА! Ғаниевнинг кучли зарбасини хитойлик дарвозабон қайтарди!

27. Хавфли вазият! Илҳом Алижонов чап қанотдан тўпни шерикларига узатди, ҳимоячиларни тўпни қайтаришди 

23. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Илҳом Алижонов

21. ЗАРБААААААААААААААААААААААА! АЗИЗ ҒАНИЕВ! Чамаси 25 метрлардан йўллаган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди!

18. ЗАРБАААААААААААААААА! Ҳожиакбар Алижонов узатган тўпни Қодирқулов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Яхшибоев яна дарвозага томон йўллади, кучсиз зарбани посбон баратарф этди!

15. Марказдаги футболчиларимиз анча фаол ўйнашоқда, гол керак бизга гол!

10. Вакилларимиз ўйинни анчагина ҳужумкор тарзда бошлашди

6. VAR ҳакамлари голни ҳисоблашмади... 

6. ЗАРБАААААААААААААААА! ГОООООООООООООООООЛ! Ғаниевнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Ҳусниддин Алиқулов дарвозага йўллади, ҳакамлар ҳозирча голни инобатга олишмаяпти 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

- Дастлаб Хитой давлат мадҳияси янграйди

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Сонкхла шаҳрида об-ҳаво футбол ўйнаш учун жуда қулай, айни футбол ҳавоси десак бўлади. Тахминан 25-28 даража атрофида иссиқ. Стадион узра денгизнинг майин  шаббодаси эсиб турибди. Бу ҳақда айни пайтда стадионда бўлиб турган сайтимиз махсус мухбири Акрамжон Мамадалиев маълумот берди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади. 



Рейтинг: +86   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика