RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  105 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Владимир Назаров: "Ҳайдаров ва Бошкович "Бунёдкор"дан кетгач таваккал қилишни истамадим" Новости

Владимир Назаров: "Ҳайдаров ва Бошкович "Бунёдкор"дан кетгач таваккал қилишни истамадим"

"Нефтчи" Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дарвозабони Владимир Назаров билан шартнома имзолаганини биласиз.

Кипер дастлаб янги мавсумга "Бунёдкор" билан тайёргарлик кўраётган, клуб билан шартнома ҳам имзолаганди. Аммо раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзгариши ортидан у ҳам кетишга қарор қилди. Кўп вақт ўтмай фарғоналиклар сафига келиб қўшилди. 


 РАСМАН! Владимир Назаров — "Нефтчи" футболчиси!



"Бунёдкор"дан кетишим кутилмаганда рўй берди. Менда раҳбарият билан келишувим бор эди. Улар ўз ўрнида қолса мен ҳам қолардим. Аммо Азиз Ҳайдаров ишлан кетди, кейин эса Иван Бошкович. Натижада таваккал қилгим келмади. Бу ерда гап клубга ишонмаганимда эмас. Шунчаки келишув борлиги сабаб тарк этдим. Жамоа анча яхши. Футболчилар ҳам ёмон эмас. 

"Нефтчи"дан таклиф тушди, ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Тезда Туркиядаги машғулотларга етиб келдим. Жамоа ажойиб, мени яхши кутиб олишди. Худо хоҳласа янги мавсумда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Олдинда 6та ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Имконият берилса фойдаланишга тайёрман. Тезроқ мавсум бошланишини кутяпман. 

 Олимпия терма жамоасида ким яхши бўлса ўша ўйнайди. Бу борада муаммо кўрмаяпман. Ишлашда давом этамиз. Мақсад Париж олимпиядасига йўлланма олиш",- дейди Владимир Назаров. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика