RU

Последние новости

10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  10 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  10 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  17

Виталий Мирний: "Андижон" жуда xунук иш қилди. ФИФА менинг фойдамга қарор чиқарди" Новости

Виталий Мирний: "Андижон" жуда xунук иш қилди. ФИФА менинг фойдамга қарор чиқарди"

Украиналик дарвозабон Виталий Мирный Ўзбекистонда икки мавсум ўйнади. Ўтган йил ўз ватанига қайтган дарвозабон ҳамон "Андижон" билан шартномасида кўрсатилган пулларни ололмади.

- "Андижон"даги у қадар ёмон бўлмаган мавсумга қарамай ҳамон клубдан ўз пулларингизни ололмаганингиз ростми?

- Афсуски шундай. "Андижон"да ярим йилдан кўпроқ маошим қолиб кетган, нима учун раҳбарият ўзини бундай тутганини ҳалигача тушунмайман. Турли мамлакатларда ўйнаганман, аммо бундай вазиятга илк бор дуч келдим. Ёмон мавсум ўтказмадим, доим бор кучим билан машғулот қилардим ва ўйнардим. Ярим йил давомида маош олмаганимизга қарамай Суперлигада жон сақлаб қолишга эришдик.

- Клуб раҳбариятига, Федерацияга мурожаат қилдингизми?

- Клубдагилар мени ва бошқаларни фақат ваъда билан "боқишди". Кейин мен ЎФАга мурожаат қилдим. Атайин у ерга бориб ариза ёздим. Шунга қарамай қоидага зид равишда "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришди, клубнинг қарздорликлари ёпилмаганди. Менга қарзнинг тахминан 3 фоизини тўлашди. Шундан кейин сукунат. Шунда мен юрист орқали ФИФАга мурожаат қилдим ва менинг фойдамга қарор чиқарилди. Аммо ҳамон клубдан ҳеч қандай жавоб йўқ, икки ойдан буён кутаяпман.



- Аммо ФИФАнинг қарорига кўра клубга ёқимсиз санкциялар қўлланилиши мумкин - очколар олиб ташланиши ва қуйи лигага тушириб юборилиши каби.

- Бундай бўлишини хоҳламаган бўлардми. Сабаби бу ҳолатда футболчилар ва мухлислар жабр чекишади. "Андижон"нинг мухлислари жуда кўп, ростини айтсам айнан мухлислар туфайли ҳам охиригача жамоада қолиб ўйнадим. Қийин эди, оилам Украинада, мен уларга пул жўната олмасдим. Аммо мени қўллаб қувватлаган мухлислар ҳурмати учун ҳам мавсум охиригача чидадим. Уларга доим раҳмат айтаман ва раҳбарият туфайли жабр чекишларини истамайман.



- "Андижон"дан олдин Фарғонада ҳам ўйнагансиз тўғрими?

- Ҳа. У ерда ҳам барчаси яхши эди. Шу боис Андижонга кўчиб ўтишга иккиланмай рози бўлганман. Ўзбекистонда ёққан жиҳат - яхши чемпионат, стадионлардаги кўплаб мухлислар. Андижондаги мавсум менимча фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири эди, молиявий вазиятни ҳисобга олмасак.

- Айни пайтда янги клуб қидираяпсизми? Агар Ўзбекистон клубларидан таклиф бўлса борасизми?

- Мен "Черноморец" клубида ўйнадим, айни пайтда эркин агентман. Украинада пандемиядан кейин кўплаб клубларда молиявий муаммолар бор. Ўзбекистонга қайтишга тайёрман, аммо Андижонда содир бўлган воқеадан кейин - 100 марта ўйлаб иш тутаман. Бошқа футболчилардан ҳам эҳтиёт бўлишларини айтиб қўймоқчиман.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика