RU

Последние новости

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  29 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Виталий Левченко: "Биз ҳозир бир маҳоратли дарвозабон трансфери устида ишлаяпмиз" Новости

Виталий Левченко: "Биз ҳозир бир маҳоратли дарвозабон трансфери устида ишлаяпмиз"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Виталий Левченко кеча жамоа мухлислари билан ташкил этилган "Дилдан суҳбат" рукни остидаги онлайн чатда иштирок этди.

Сайтимиз мухбири мазкур чатда қатнашиб, бош мураббийнинг фикрларидан бир нечта иқтибосларни ёзиб олди. Қуйида ушбу иқтибосларнинг айримлари келтириб ўтилмоқда.

- "Динамо" билан ўйинда асосан ёшлар жамоаларимиз таркибидан жалб этилган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказдик.

- Мамасидиқов "Навбаҳор" таркибига қўшилгани ҳақида ўқидим. Жалолиддинов ҳозирда "Олимпик" йиғинида иштирок этаяпти.

- Биз ҳозир даражаси юқори бўлган, сифатли футбол намойиш этадиган яна бир ҳужумчи варианти устида ишлаяпмиз.

- Ҳар бир чизиққа бўйдор футболчилар билан ҳам тўлдириш мақсадимиз бор. Ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда бўйдор футболчилар бўлади албатта. Биз ҳозир ўрганаяпмиз, таклиф этилган футболчи бизнинг ўйин фалсафамизга ҳам тушиши керак.

- Рустам Ятимовга хориж клубларидан қизиқиш бўлган. Россия чемпионатидан "Ростов" таклиф юборган. "Истиқлол" дарвозабон учун анчагина катта тўлов сўрамоқда.

- Биз ҳозир ўз қарашларимизга мос келган маҳоратли дарвозабон билан музокара ўтказаяпмиз. Келишувга эришсак, жамоамиз сафига қўшилади. Бу дарвозабон Ятимов эмаслиги аниқ.

- Манучеҳр Сафаров халқаро ўйинлар тажрибасига эга футболчи. У фарғоналик мухлисларга ҳар ўйинда қувонч тақдим этишига умид қилаяпмиз.

- Бизга таклиф этилган футболчини жамоа мураббийлар штаби томонидан ўрганиб чиқилади. Ҳар томонлама ўйлаб кўриб, кейин қарор чиқарамиз ва раҳбариятга таклиф киритамиз.

- Энг яхши мураббий танлови бутун жамоаники. Хусусан, фарғоналик мухлисларнинг ҳам ушбу эътирофда алоҳида ҳиссаси бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика