Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"
12 сен 17:50
Новости


Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"
Пеп Гвардиола АПЛ 4-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" тўқнашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Райан Аит-Нури, Омар Мармуш ва Райан Шерки "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнай олмайди. Жон Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр.
Мармуш тахминан кейинги ФИФА куни арафасида сафга қайтса керак.
Трансфер ойнаси бизга Доннаруммадек катта клуб ва терма жамоада ўйнайган тажрибали дарвозабонни сотиб олиш имконини тақдим этди. У МЮ билан ўйинда бошланғич таркибда тушадими? Кўрамиз.
Ҳозирда таркибимизда 26 эмас, 16 нафар футболчи бор.
Исакка шунча пул тўландими, демак, у шунга яраша топ-футболчи бўлса керак", – деди "шаҳарликлар" устози.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер дербиси" 14 сентябрь куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.
Похожие новости

Комментарии
Бу ерда кискартириб ёзишибди