Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?
17 ноя 2025 14:36
Новости
Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?
Флориан Вирц Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал"нинг асосий нишонларидан бири бўлиб қолмоқда.
Германиялик ярим ҳимоячи ўтган ёзда "Ливерпуль" билан шартнома имзолаганига қарамай, Алонсо Флорианни ўз футбол фалсафасига бошқалардан кўра кўпроқ мос келишига ишонади.
"Defensa Central" нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби бу жуда қийин келишув эканлигини билади, аммо футболчини муносиб нархда сотиб олиш имконияти пайдо бўлса, клуб Алонсога трансферни ташкил қилишга ваъда берган.
Агар "Ливерпуль" жамоада яхши тассурот қолдиролмаётган футболчи билан хайрлашишга қарор қилса, "Реал" келаси ёзда музокараларга киришади, аммо бу фақат 70-75 миллион евро доирасида бўлади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии