"Винисиуснинг 2-бўлимдаги ўйинини ёш болакайларга кўрсатиш керак"
23 окт 14:32
Новости
"Винисиуснинг 2-бўлимдаги ўйинини ёш болакайларга кўрсатиш керак"
Тунда Европа Чемпионлар лигасининг 3-тур беллашувларига старт берилганидан хабарингиз бор.
Мадридда мусобақанинг ўтган йилги финалчилари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда "Реал" биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, якунда 5:2 натижаси билан ғалаба қозонди. Ўйинда Винисиус 3та гол урди.
Беллашувдан кейин мадридликлар аъзоси Лукас Васкес Винисиуснинг ўйинини ёш болакайларга кўрсатиш кераклигини айтиб ўтди.
"Винисиуснинг 2-бўлимдаги ҳаракатлари ҳақида нима деб ўйлайман? Таъсирли. У дунёнинг энг ҳал қилувчи футболчиси эканлигини яна бир маротаба кўрсатди.
У ақлбоқар қилмас иккинчи бўлимни ўтказди. Ёш болакайларга футболни қандай ўйнаш кераклигини англашлари учун Винининг 2-бўлимдаги ўйинини кўрсатиш керак. Шундай жаҳл ва чанқоқлик билан ўйнаш лозим. У учун жуда хурсандман", - деди Васкес.
Комментарии
Yoki telegram: ophtalmologyy