RU

Последние новости

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   10 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Виктор Жалилов собиқ жамоасига қайтди Новости

Виктор Жалилов собиқ жамоасига қайтди

Мамлакатимиздаги тажрибали мутахассислардан бири бўлган Виктор Жалилов жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Мураббий сифатида ўз вақтида “Пахтакор”, “Машъал”, “Навбаҳор” каби жамоаларда фаолият юритиб, сезиларли ютуқларни қўлга киритган Виктор Романович орадан 15 йил вақт ўтиб яна собиқ жамоаси – “Машъал” клубига қайтди.

68 ёшли мураббий 2005 йили “газчилар”нинг ўша вақтдаги раҳбари Баҳром Давлатовнинг таклифига биноан “Машъал”га келганди ва шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоа билан 2-ўринни эгаллаб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган. Хабарингиз бор, ҳозирда “Машъал” бош мураббийи сифатида “А” лицензиясига эга бўлган Асрор Алиқулов фаолият юритмоқда. Ушбу мураббий ўз вақтида Виктор Жалилов қўли остида ўйнаганини инобатга олиб айтадиган бўлсак, катта эхтимол билан Алиқулов – Жалилов тандеми “Машъал”ни янги мавсумга тайёрлайди.

Виктор Романович 2019 йилнинг бошида “Андижон”га маслаҳатчи мураббий сифатида таклиф этилиб, кейинчалик қисқа муддат ичида клубдан кетганди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса Тошкентнинг “Локомотив” клубида Самвел Бабаянга яқиндан кўмаклашди.


Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика