Видалнинг сўровига рад жавоби берилди
03 янв 2020 19:29
Новости
Видалнинг сўровига рад жавоби берилди
Испания футболчилари комиссияси "Барселона" футболчиси Артуро Видалнинг сўровига рад жавобини берди.
Олдинроқ футболчи Каталония Суперклубидан 2,4 миллион евро талаб қилганди. "Cadena SER" хабарига кўра, комиссия барча ишларни ўрганиб чиққан ва "Барселона" томонидан ҳеч қандай қоида бузилмаганини маълум қилган. Энди Видалнинг адвокатлари клубни Олий Судга беришга тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Видалга "Барселона" бир қанча бонусларни тўламаган. Клубдагилар ҳам бундай келишувлар бўлмаганини комиссия аъзоларига исботлаб беришган.
Комментарии