RU

Последние новости

10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  10 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0

Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган" Новости

Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Робин ван Перси жамоадан кетиши сабабини айтди.

"Луи ван Гал билан суҳбат бўлиб ўтди ва у менга: "Робин, йўлларимиз ажраляпти. Сенинг вақтинг ўтди, энди жамоадан кетишинг керак", деди. Мен унга шартномам борлигини айтсам ҳам унга бунинг фарқи йўқ экан.

Қатъийлик. Мавсум якунланаётганди ва менга нималардир ойдинлашди. Шундай сўзларни эшитганингда миядан кўплаб фикрлар ўтади. Клуб билан шартномам бор эди, оилам ҳам бахтли, Англиядаги 11-мавсумимни ўтказаётгандим. Бизга Англия ёқарди. Нима қилиш керак? Болаларим мактабга боришарди, кўплаб дўстлар орттирганди. Шундай фикрлар билан ўзимга кела олмадим. Қандай реакция қилишни билмасдим.

Унга: "Кўрамиз нима бўлишини. Бу сизнинг фикрингиз. Бироқ МЮда бахтлиман, оилам ҳам Англияда бахтиёр яшамоқда. Вазиятга қарайлик", деб жавоб бердим. У билан қўл ташлашдик ва чиқиб кетдим.

Кейинчалик мавсумолди йиғинлар бошланди. Икки томонлама ўйинда ўйнашимга рухсат беришмади. Улар менга тўп беришди ва бир ўзим машғулот қилишимни талаб қилишди. Ўзимни хотиржам тутишга интилдим, бироқ олдимда катта воқеа бўлаётганди. Бу менга, оилмга ва фаолиятимга катта таъсир ўтказарди.

Мен унчалик қайсар одам эмасман. Атрофимда бўлаётган воқеаларни кимгадир сўзлаб беришим шарт эди ва буни бажардим. Эни эса ортга назар ташласам, ҳаётимда бир неча бора шундай кунлар бўлган ва ўшанда ҳам шундай йўл тутишим керак бўлган экан", - деди ван Перси.

2015 йилнинг ёзида ҳужумчи МЮни тарк этиб, "Фенербахче"га ўтганди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика