RU

Последние новости

17:25"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  5 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида Новости

Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида

"Бунёдкор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа бугун иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказди. Ушбу учрашувдан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"20 декабрь куни янги мавсумга тайёргарликни бошлагандик. Янги йил байрамидан сўнг машғулотлар давом эттирилди. Биз Осиё чемпионлар лигаси саралашида ўйнаймиз, шу боис январь ойи бошидан икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. Насиб қилса эртага, 7 январь куни БААга учиб кетамиз. У ерда янада жиддийроқ ишлаймиз. Олимпия терма жамоасига 5 нафар футболчимиз кетгани боис таркибимизда ўзгаришлар кўп. Олимпия терма жамоамизга омад тилаймиз, мусобақа охиригача Таиландда бўлишларини хоҳлаймиз. Улар ўз вазифаларини, биз эса бу ерда ўз вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз.



Ҳозирча янгилар ҳақида нимадир дейиш қийин. Бу футболчиларни жуда яхши биламан. Йиғинлар давомида улар жамоамизга тезроқ қўшилиб кетишларини кутамиз. Ҳумоюн Муртозаевни терма жамоага чақирганимда шахсан танишгандим. Уни ва Сардор Абдураимовни "Насаф"даги ўйинлари орқали яхши биламиз. Мурод Холмуҳаммедов тажрибали ҳимоячи, терма жамоа йиғинида у ҳам ўзини яхши томонлама кўрсата олганди. Ким кучли бўлса ўша майдонга тушади.

Ҳозир таркибимиздаги барча футболчилар билан БААга учамиз. 21 январь кунги "Ал Завра" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Эшитишимга қараганда ўйинни 22 январга кўчиришлари мумкин экан. Буни учрашувга яқин қолганида билиб оламиз", - дейди Вадим Абрамов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика