RU

Последние новости

13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  0 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  1 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  1 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  21 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  42 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..." Новости

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..."

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Жамоаларнинг номидан келиб чиққан ҳолда аҳамияти юқори ўйин эди. Аммо биз беллашувни омадсиз тарзда бошладик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Дарвоза яқинигача келдик, бироқ сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмади. Ўтказиб юборилган голга келсак, рақиб ўйинчиси тўпга ажойиб тарзда зарба берди.
Иккинчи бўлим ўзимиз хоҳлагандек кечмади. Шахсан менга иккинчи таймдаги ўйинимиз умуман ёқмади. Умумий маънода «Насаф» ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Бунинг учун уларни табриклайман! Чунки биз ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни бажара олмадик.

Қандай ҳолатда эканимизни жуда яхши биласизлар, футболчиларга ҳалиям майдонга тушиб югуришаётганига раҳмат айтаман.

Футболчиларнинг шартномаси тугамоқда? Агар жамоа кимгадир керак бўлса, бошқа гап, менимча ҳозир жамоа ҳеч кимга керак эмас.

"Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз. Дастлаб Суперлигада, сўнгра Кубок доирасида.

"Насаф" ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳлади. Улар иккинчи ўрин учун курашишди, бизда эса тўртинчи ўриндан тепага чиқа олмаслигимиз деярли аниқ эди", - дейди Вадим Абрамов.

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика