RU

Последние новости

10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  5 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  8 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  4 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3

Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди" Новости

Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"

"Динамо" янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги қисмини Тошкентда бошлади. Самарқандликлар 15 январгача пойтахтда шуғулланишади.

Шундан кейин жамоа илк хориж йиғини учун 16 январь куни БААга йўл олади. Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов тайёргарлик жараёни, таркиб ва легионерлар ҳақида фикрларини билдирди.

"23 декабрда Самарқандда йиғилдик. Бир ҳафта дастлабки йиғинни ўтказдик. Айни пайтда эса Тошкентда машғулотларни олиб бормоқдамиз. 16 январгача шу ерда бўламиз. Бир қатор назорат учрашувлари режалаштирилган, шунингдек, таркибда бир неча нафар ёш футболчиларни кўриб оламиз. Тайёргарлик одатдагидек давом этади", – дейди Вадим Абрамов.

— Ўтган мавсум қанчалик кутганингиздек якунланди?

— Аввал айтганимдек, бундан ҳам яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Ўзимиз даражани юқори қўйиб олдик. Шундай экан, биздан янада кўпроқ нарса кутишади. Олдиндаги мавсум аввалгисидан қийин бўлади, деб ўйлайман. Илгари бизга етарлича баҳо бермаган жамоалар ҳам энди жиддий тайёргарлик билан майдонга чиқади.

— Нурилло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Азизбек Амонов ва икки нафар легионер билан шартнома имзоланди. Бу борада батафсил маълумот берсангиз.

— Ҳозиргача бизга яхши таниш, нималарга қодир эканини биладиган ўзбекистонлик футболчиларни жалб қилдик. Айримлари билан "Бунёдкор"да ҳам бирга ишлаганмиз. Легионерларга келсак, ўхшайди ёки ўхшамайди — вақт кўрсатади. Биласиз, хорижлик футболчи маҳаллий йигитлардан камида бир бош юқори бўлиши керак. Ҳозирги вазиятда эса легионер маҳаллий футболчиларга нисбатан арзонроққа тушмоқда.

— Франциялик Жеса Айесса "Аяччо"дан келмоқда. Бундай чемпионатдан футболчини кўндириш қийин бўлмадими?

— Бу борада иш олиб боряпмиз, катта бўлмаган маошга легионер қидиряпмиз. Ўзаро тил топишган ҳолда жамоамизга фойда келтиришига умид қиламиз.

— Ўтган мавсумда Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов кашф этилди. 2026 йилда кимни кашф қилмоқчисиз?

— Ҳозир бу жараён бирмунча осонроқ. Илгари ўринбосарлар жамоаси асосий таркибдан кейин ўйнаган, бу эса нотўғри эди. Ҳозир эса уларни бир кун олдин кўриб чиқиш, қай даражада ёрдам бериши мумкинлигини баҳолаш имкони бор. Бу борада ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлайман.

— Кучеренко "Локомотив"га кетди. Марказий ҳимоядаги муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз?

— Бир нафар ҳимоячини чақирдик. Яна бири билан музокара олиб бормоқдамиз. Унга шартнома таклиф қилдик, қолгани ўзига боғлиқ. Салоҳияти юқори, жамоамизни кучайтириши мумкин.

— 2026 йил учун қандай вазифа ва мақсадлар қўйилган?

— БААдаги биринчи йиғиндан кейин мақсадлар ҳақида аниқ гапириш мумкин бўлади. Амирликларда кучли клубларга қарши ўйнаймиз. Шу даражадаги жамоалар ва оғир машғулотлар фонида ўз салоҳиятимизни тўлиқ баҳолаб олишимиз мумкин.


Рейтинг: +7   

Комментарии

+2   
05 янв 20:47:12
Y@Go_6060
Олга Динамо
+2   
05 янв 20:46:54
,Хаqiqiy Kazim.
Ответ на комментарий пользователя Akbar Umarov
Tarkibdan hamda klub yillik byudjetidan vaziyatga real baxo bersak Dinamo kelasi mavsum menimcha 5-10 orinlar uchun kurashsa keragov
Сендан биров соряпдими сохтакор
+2   
05 янв 19:12:16
Farhod Uktamovich
Омад Динамо Самарканд. Худо хохласа бу мавсум совриндорлар каторида курамиз ИнШааАллах [ ИНШООЛЛОХ ] ,узр, факат машгулот утказаётган майдон Дилни хира килди, ПФЛ рахбарлари кайерга караяпти. Уят лекин, минг узур
+1   
05 янв 19:26:21
Soccerland777
Молодец Абрамов. Иккиланмай про лигада юрган Динамога келиб, суперлигада тўртинчи ўринга опчиқди.... Бабаян деганлари эса... Гапирмадим...
   
06 янв 07:42:36
salom salom
Ответ на комментарий пользователя Soccerland777
Молодец Абрамов. Иккиланмай про лигада юрган Динамога келиб, суперлигада тўртинчи ўринга опчиқди.... Бабаян деганлари эса... Гапирмадим...
Proligada emas edi Abramov kelganida Samarqand jamoasi.
Lekin Abramov yaxshi murabbiy
-1   
05 янв 20:27:58
Akbar Umarov
Tarkibdan hamda klub yillik byudjetidan vaziyatga real baxo bersak Dinamo kelasi mavsum menimcha 5-10 orinlar uchun kurashsa keragov
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика