RU

Последние новости

12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  0 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  4 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  2 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  1 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  7 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1

"Унион"нинг 19 ёшли дарвозабони Арсланнинг оёғини кесиб ташлашди Новости

"Унион"нинг 19 ёшли дарвозабони Арсланнинг оёғини кесиб ташлашди

"Унион"нинг 19 ёшли тарбияланувчиси касаллик туфайли оёғидан айрилди.

Берлин клуби Беркин Арслан ва унинг оиласи учун хайрия акцияси ташкил қилди. "Унион"нинг 19 ёшли киперига суяклар саратони ташхиси қўйилган эди.

“Болалигидан "Унион" формасини ғурур билан кийиб келаётган U19 дарвозабони Беркин Арслан ҳозирда ҳаётидаги энг оғир курашни бошдан кечирмоқда.

Бир неча ой олдин Беркинга шокка солувчи ташхис қўйилди - суяк саратони. Барча саъй-ҳаракатлар ва интенсив кимётерапияга қарамай, саратон ҳали ҳам мағлуб бўлмади - ҳаётни сақлаб қолиш чораси сифатида Беркин бир неча кун олдин оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлди.

Беркин болалигидаёқ бир кун "Ан дер Альтен Фöрстерей" стадионида "Унион" мухлислари олдида чиқиш қилишни орзу қиларди. У тинимсиз меҳнат билан "Унион"нинг ёшлар жамоаларида ишлади ва ўтган мавсумда биринчи марта асосий жамоа билан машғулот ўтказиш имкониятига эга бўлди. Унинг фаолиятидаги энг ёрқин воқеа у асосий жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушганида бўлди, бу лаҳза Беркиннинг хотирасида абадий сақланиб қолади.

Энди Беркин ва унинг оиласи олдида янги синов турибди. Беркиннинг ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлашига муҳтожлиги туфайли ота-онаси энди ишга боролмайди, оиланинг ҳозирги хонадони эса зинапоялар ва тўсиқлар кўплиги сабабли ногиронлар учун мос эмас. Янги квартира ёки капитал таъмирлаш ва келгуси реабилитация янги ҳаёт бошлаш катта харажатларни талаб қилади.

Беркин ва унинг оиласи энди "Унион" оиласининг ёрдами ва бирлигига муҳтож. Молиявий юкнинг бир қисмини енгиллаштириш ва Беркинга истиқболли келажак учун энг яхши имкониятни бериш учун краудфандинг кампанияси бошланди. Ҳар бир ёрдам Беркинга ҳаммасини бошидан бошлашга ёрдам беради”, дейилади краудфандинг кампанияси тавсифида.

Янгилик ёзиш вақтида "Унион" 78 110 евро йиғишга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика