Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)
16 авг 19:15
Новости


Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)
“Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1 LIVE
16.08.2025, 18:00
Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
ВАР: Достон Раҳмонов
АВАР: Тимур Гайнуллин
Комиссар: Шерзод Ражабов
Гол: Икром Алибоев 33, 0:1
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икром Алибоев, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Аброр Исмоилов, 9. Жоэль Кожо, 10. Жамшид Искандеров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов, 23. Йован Жокич
Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Владимир Йовович, 11. Қувондиқ Рўзиев, 15. Шаҳзодбек Неъматжонов, 24. Ғулом Ҳайдар Гулямов, 32. Зоран Марушич, 70. Шохруҳ Ёқубжонов, 70. Сильванус Нимели, 77. Билолхон Тошмирзаев
"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 32. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 36. Гильерме Гедеш, 99. Игорь Габриел, 5. Жулио Сезар, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Русланбек Жиянов, 70. Аббос Ғуломов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 11. Муҳаммадали Ғиёсов
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Шоҳмалик Комилов, 12. Саидазамат Мирсаидов, 15. Жавоҳир Абдужабборов, 22. Асадбек Жўрабоев, 29. Педро Аугусто, 33. Жалолиддин Содиқов, 55. Комилжон Тожиддинов.
Огоҳлантириш: Жулио Сезар ("Навбаҳор") 29, Руслан Жиянов ("Навбаҳор") 38, Аброр Исмоилов ("Нефтчи") 45+2
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
60. Забиҳилло Ўринбоев жарима зарбасини ижро этди. Тўп жонли деворга тегди.
59. "Навбаҳор" жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. Убайдуллаев Ғуломовга нисбатан қоидани бузди. Қани ижрочилар борми?
57. Одилов бошлаб берган ҳужумни жамоадошлари давом эттирди. "Навбаҳор" ҳимоячилари хавфни узоқлаштирди.
53. Энди Кожо жароҳат олди. Майдонда кураш кечмоқда.
51. Йован Жокич ва Жамшид Болтабоев ўзаро тўқнашиб кетишди. Жокичга тиббиёт ходимлари ёрдам берди.
47. Одиловга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45+4. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Ҳакам ВАРни эшитганидан сўнг ўйинни давом эттиришни буюрди.
45+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. Аброр Исмоилов, "Нефтчи"
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
44. "Нефтчи"дан яна бир ҳужум. Аммо самарасиз. Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
41. ВАР "Нефтчи" жарима майдончаси ичида юз берган вазиятни бирров кўриб ўтди. Ҳеч нарса бўлмаган ва ўйин давом этади.
38. ОГОҲЛАНТИРИШ. Руслан Жиянов, "Навбаҳор"
35. "Навбаҳор" фаолликни оширди. Стадионда мухлислар жамоасини тинимсиз олқишламоқда.
33. ГОЛ. Икром Алибоев аниқ ва кутилмаган зарба билан "Навбаҳор" дарвозасини тўғри нишонга олди. "Нефтчи" ўйиндаги устунликни ҳисобга кўчирди, 0:1
29. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жулио Сезар, "Навбаҳор". У Кожони қўполлик билан тўхтатиб қолганди.
22. Устунлик фарғоналиклар томонида. Виталий Левченко шогирдлари рақиб дарвозаси олдида кетма кет вазиятлар яратишяпти.
19. Яна Кожо, яна "Нефтчи". Искандеровнинг бурчакдан етказиб қойилмақом узатмасини Кожо зарбага айлантирди. Шукрон Йўлдошев тўпни қийинчилик билан қайтарди.
17. Кожонинг "Навбаҳор" жарима майдончаси ичида берган зарбасини "Нефтчи" вакиллари қайтаришга эришди.
12. "Нефтчи" ҳужумчиси Жоэль Кожо катта тезликда қочиб кетиб дарвозага зарба берди. "Навбаҳор" посбони Шукрон Йўлдошев тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.
8. Одиловнинг рейди тез лекин якун муваффақиятсиз чиқди.
5. Жамоалар секин аста темпни оширмоқда.
- Ўйинга старт берилди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Оловли дербига оз қолди.
- Водий дербиси бошланишига барча нарса шай.
- Учрашув 18:00да старт олади.
Похожие новости

Комментарии
"Навбахор" нинг эса уйини кувнок, исталган жамоага карши хужумкор уйин намойиш этади. Аммо натижа кунгилдагидек эмас.
Уйини йомон аммо натижаси яхши жамоа, натижа йомон аммо уйини яхши жамоага карши уйнаяпти. Иккала жамоага хам омад !!!