RU

Последние новости

14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  1 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  1 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  7 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  5 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  8 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2

Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак" Новости

Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола дарвозабон Эдерсоннинг клубни тарк этиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бразилиялик футболчи Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га (0:4) қарши ўйин қайдномасига киритилмади.

"Бугун менда маълумот йўқ. Кеча унинг касал эканлигини кўрдим, гастроэнтерити бор экан. Шундан кейин Уго [Виана] ("Манчестер Сити" спорт директори) билан гаплашмадим.

Мен ҳар доим агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак деган позицияда бўлганман - лекин клуб шартлари асосида. Агар у бахтсиз бўлса, бу ерда қолишдан маъно йўқ. "Барселона"да ишлаганимдан бери шундай деб ўйлайман", - деди Гвардиола.

Аввалроқ ОАВда Эдерсонга "Галатасарой" клуби фаол қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Дарвозабон "шаҳарликлар" сафида 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 20 млн еврони ташкил этади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
17 авг 14:33:16
Manchester City Championes
Эдерсонни нима кониктирмаяпти ман хайрон йоки маоши жуда камми дейман хеч тушинмадим. Галатасарой Ман Ситидан шунчалик зурми йоки маошни яхши берадими.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика