RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  25 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

Сергей Арсланов: "Нефтчи" футболчиларига саволим бор..." Новости

Сергей Арсланов: "Нефтчи" футболчиларига саволим бор..."

Суперлиганинг қолдирилган 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

Матбуот котиби изоҳи: Жамоа бош мураббийи Виталий Левченконинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб бугунги матбуот анжуманида ёрдамчи мураббий Сергей Арслонов иштирок этади.

Ўйин ҳақида

- Албатта, кутилмаган мағлубиятга учрадик. Биринчи голдан сўнг ҳужумларни кучайтирдик, олдинга ўтдик ва вазиятлар яратдик. Ўйинга тайёрланган режалар ўзгариб ҳам кетди. Вазиятлар яратган бўлсак-да, бугун меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиш бизга насиб этмади. Иккинчи гол ўйин тақдирини деярли ҳал қилганди, учинчиси ортиқча ҳам бўлди. Шу ўринда футболчиларга саволим бор, нега барча ўзининг чизиғидаги рақибга имконият бериб қўйди?

- Биринчи даврада натижалар бошқача эди. Иккинчи даврада бунинг аксини кўраяпмиз. Эндиликда мураббийлар штаби тактикалари иш бермай қўйдими? Кейин давралар оралиғида ташкил этилган ўртоқлик ўйинларининг аксарияти нега ёпиқ тарзда ўтди?

- Давралар оралиғида биз янгича услубларни синовдан ўтказдик. Жамоага янги футболчилар таклиф этилди, уларнинг имкониятларини аниқ баҳолаб олиш керак бўларди. Мухлисларлардан узр сўраймиз, биз барчасини жамоага яхши бўлсин деб амалга ошираяпмиз. Янги футболчилар бирданига яхши ўйин кўрсатиб кетиши қийин. Бизда услублар ўзгарди, ижобий натижа бўлишини мураббийлар штаби ҳам истайди.



- Биринчи даврада гол ўтказиб юбормаслик бўйича статистика "Нефтчи"да яхши эди. Нега ҳозирга келиб бу кўрсаткич аксига айланаяпти? Бу ҳимоянинг панд бераётгани билан боғлиқми?

- Йўқ, ўтказиб юборилган голлар учун бутун бошли жамоа жавобгар бўлади. Камчиликларимиз бор, таҳлил қиламиз ва ишлаймиз.

- Мухлисларда ёшларга кам имконият берилаётгани билан боғлиқ эътирозли саволлар ҳам мавжуд...

- Ёшларни бутунлай жалб этмай қўйилгани йўқ. Аста-секин имконият бераяпмиз. Бугун ҳам захира ўриндиғимизда ёш футболчилар бор эди. Уларнинг тўлиқ майдонда ўйнаб кетишлари учун бизда ҳам, футболчиларнинг ўзида ҳам ишонч шаклланиши керак.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика