RU

Последние новости

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  1 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  5 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  52 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  122 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз" Новости

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Локомотив" жамоасини яхши биламиз, таркиби жуда кучли, амалдаги мамлакат вице-чемпиони, қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Улуғбек Бақоев. 

- Қайси ўйин қийинроқ бўлди? "Пахтакор" биланми ёки бугун "Локомотив"га қарши? 
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Унинг статусига қарамаймиз. Ҳар бир ўйинга тайёрланиб майдонга тушамиз. Натижа эса ўйинга қараб бўлади.

- "Сўғдиёна" дастлаб "Пахтакор"ни, кейин "Локомотив"ни мағлуб этди. Бунга қандай эришилди?

- Бу футбол, агар ҳар бир футболчи 100 фоиз кучи билан ўйнаса. Фамилия ёки классдан қатъий назар ҳаракат қилса натижа бўлади.

- Бугун сенсация бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун ҳаракат қилдик. Агар сесация десангиз майли сенсация бўла қолсин. Бу ҳақдa ўйлаганим йўқ.

- "Сўғдиёна" бу мавсум қайси ўринларга кураша олади?

- Биласизми, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва мавсум якунида мусобақа жадвалига қараймиз.

- Саволни бошқачароқ берамиз: Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаш.

- Ўтган йил ОЧЛга чиқиш учун озгина етмай қолганди. Бу йил шунга умид қилса бўладими?

- Биз ҳаракат қиламиз. Ҳозир барча жамоалар тенг кучли ва кутилмаган натижалар ҳали кўп бўлади.



Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика