RU

Последние новости

12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  0 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  13 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  5 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22

Улуғбек Бақоев: "Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди" Новости

Улуғбек Бақоев: "Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин намойиш этдик. Ўйин бўйича футболчиларимга эътироз йўқ. Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди, уларни ғалаба билан табриклайман", – дейди Улуғбек Бақоев.

"Сўғдиёна" ҳозир турнир жадвали ўрталарида бормоқда. Ўтган мавсум 4-ўринни олган эди. Буни пасайиш десак бўладими?
Мақсадимиз улкан эди. Мавсум боши ва ўрталарини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, уйда ва меҳмондаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Шу боис биз ҳозир сиз кўриб турган ўринда бормоқдамиз.

Милан Митровичнинг ҳолати қандай?
У коронавирус билан касалланди ва даволанди. Дарвозага Ширинбой Абдуллаевни қўйяпмиз. Менимча, у дарвозани яхши қўриқламоқда. Миланга ҳам, Ширинбойга ҳам эътирозимиз йўқ.

Кубок баҳслари декабрь ойида бўлиб ўтади. Жамоа жисмоний тарафдан тайёр бўладими?
Буларнинг бари об-ҳавога боғлиқ бўлади. Йигитларга совуқ ҳавода ўйнаш қийинчилик туғдиради, чунки биз бунга кўникмагандик, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика