"У бунга лойиқ эмасди" — "Барселона" собиқ устози Вальверденинг ёнини олди
14 янв 2020 11:53
Новости
"У бунга лойиқ эмасди" — "Барселона" собиқ устози Вальверденинг ёнини олди
Унинг фикрича, мураббий Каталония жамоаси билан катта натижаларга эришган. Рексачнинг фикрича, Вальверденинг истеъфога чиқарилиши адолатсизликдир.
"Қарорлар доим жамоа мураббийлари томонидан қабул қилинади, муваффақиятсизлик учун эса ўйинчиларнинг ўзлари айбдорлар. Вальверде ҳар қанақасига бунга лойиқ эмасди. У ажойиб инсон ва ҳақиқий профессионал.
У жамоа билан икки бор Ла Лигани ютди. Унинг учун муваффақиятсиз тугаган ўйинлар - Чемпионлар Лигасидаги "Ливерпуль" ва "Рома"га қарши ўйинлар бўлди. Менимча, "Барса" бу борада ноҳақ", - дейди Рексач.
Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" бош мураббийлигидан Эрнесто Вальверде олиниб, унинг ўрнига Кике Сетьен тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рексач "Барселона" тизимида 1983-2002 йилларда турли лавозимларда фаолият юритган. У футболчилик фаолияти давомида 1967-1981 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Комментарии