RU

Последние новости

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги тарихига назар соламиз.

2020 йилги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати (ҳозирги Осиё кубоги) 8–26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида ўтказилди. Австралия, Малайзия ва Вьетнам ҳам турнирга мезбонлик учун даъвогарлик қилганди. Мусобақада жами 16 та жамоа иштирок этди.

Турнир олдидан "B" гуруҳи учрашувларини қабул қиладиган Патумидаги "Таммасат" стадионининг тайёргарлик ҳолати билан боғлиқ воқеалар муҳокамаларга сабаб бўлди.

Осиё Футбол Конфедерацияси 2 январь куни эрталаб стадионни текшириб, майдон яхши ҳолатда экани, силлиқ майса ётқизилгани ҳамда майдон четидаги югуриш йўлакларига сунъий чим ётқизилгани, хуллас барчаси ташкилот қоидаларига мос эканини маълум қилди.

Аммо, ўша кун кечки пайт стадионни яна бир текширувдан ўтказган ОФК майдон ҳолати хавотирли ҳолатда эканини аниқлади. Эрталаб тартибли бўлган ён томондаги сунъий чим шу стадионда машғулот ўтказган енгил атлетикачилар томонидан пайҳон қилинган эди. Ташкилот бундай ҳолат яна такрорланмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлди.

Ушбу турнир Ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё минтақасидаги саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтади. Мусобақада илк уч ўринни эгаллаган жамоалар Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиадага ОФК вакиллари сифатида йўлланма олди. Япония мезбон сифатида тўғридан-тўғри Олимпиадага йўл олгани сабабли, агар ярим финалга чиққан тақдирда ҳам, қолган ярим финалчилар ҳам Олимпиада йўлланмасини кафолатлашарди. Аммо "самурайлар" омадсиз иштирок этиб, ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. 

Одатда Олимпия ўйинларида футбол мусобақасига мезбон сифатида автоматик йўлланма олган терма жамоаларда мотивация паст бўлади ва саралаш ўйинларига етарлича жиддий ёндашмайди. Япония терма жамоасида ҳам шу каби аломатлар кўрина бошлади.

Қизиғи шундаки, гуруҳ босқичида Саудия Арабистонига қарши ўйин мамлакат телевидениесида "тарихдаги энг кучли Япония терма жамоаси" деган ёзув билан трансляция қилинаётган эди. Аммо японлар мағлубият голини ўтказиб юборгач, ёзув экрандан олиб ташланди. Бу ҳолат Япониянинг ўзида ҳам катта шов-шувга сабаб бўлди.

Сербиялик мураббий Любинко Друлович қўл остидаги Ўзбекистон мусобақага амалдаги чемпион сифатида ташриф буюрди. 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркиби

Дарвозабонлар: 1.Абдувоҳид Неъматов, 12.Машҳур Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов

Ҳимоячилар: 2.Исло Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Дилшод Саитов, 13.Шерзод Насруллаев, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов

Ярим ҳимоячилар: 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Шароф Муҳиддинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов

Ҳужумчилар: 9.Жасур Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 16.Азиз Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров

"А" гуруҳида Австралия мезбон Таиланд билан бирга кейинги босқичга йўл олди. Ироқ ва Баҳрайн эса гуруҳ босқичидан кейин ортга қайтадиган бўлди.

"B" гуруҳида Саудия Арабистони пешқадам сифатида чорак финалга йўл олган бўлса, аутсайдер саналган Сурия плей-офф иштирокчилари сафига қўшилди. Бирорта ўйинда ютқазмаган Қатар ҳам Япония сингари мусобақани эрта тарк этди.

"C" гуруҳидан Жанубий Корея, Ўзбекистон, Эрон ва Хитой ўрин олди. 

"Оқ бўрилар" илк турни Эронга қарши ўтказди. Мамлакатда юз берган қайғули воқеалар туфайли мотам эълон қилингани муносабати билан Эрон Олимпия терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйинда қора боғич тақиб майдонга тушди.

Биринчи бўлим якуний палласида Бобир Абдухолиқов рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальтини жамоа сардори Ислом Қобилов аниқ амалга оширди. 58-дақиқада Дегани мувозанатни тенглаштирди. Якуний ҳисоб – 1:1.

Эрон U-23 терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Муҳаммад Ҳабибининг айтишича, у тўрт ойлик йиғин давомида 12 нафар дарвозабонни синовдан ўтказган. Гарчанд форслар 3 ўйинда дарвозасидан 3 та тўп ўтказиб юборган бўлса-да, бу кўрсаткич кейинги босқичга чиқиш учун жамоа зарарига ишлади.

U-23 Осиё чемпионати

"C" гуруҳи, 1-тур

Ўзбекистон - Эрон 1:1 

9 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)

Бош ҳакам: Ҳамис Ал Марри (Қатар)

Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри ва Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (иккиси Қатар)

Тўртинчи ҳакам: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар)

VAR ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)

VAR ёрдамчи ҳакамлари: Ҳамис Ал Кувари (Қатар) ва Аҳмад Файсал Ал Али (Иордания)

Голлар: Ислом Қобилов 40 пенальти, - 1:0. Ризо Деҳқони 57, - 1:1.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 66), 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов (17.Ислом Кенжабоев, 85).

Захира: 12.Машхуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомитдин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Достон Ибрагимов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 16.Азизбек Амонов

Эрон: 1.Ҳабиб Фараббаси, 4.Можтаба Нажариан, 8.Меҳди Меҳдихани, 9.Оллоҳёр Саййадманеш, 10.Ризо Шекари, 15.Ризо Деҳқони, 16.Муҳаммад Моҳебби (17.Жаъфар Салмани, 84), 18.Али Шожайи (11.Меҳли Гайеди, 46), 19.Матин Каримзода, 21.Омид Нурафкан, 23.Ориф Оғаси.

Захира: 12.Мерож Исмоили, 22.Маҳди Нуруллоҳи, 2.Ҳуссайин Саки, 3.Меҳран Деракшанмеҳр, 5.Шаҳин Тохирхани, 6.Сина Замеҳран, 7.Амир Рустайи, 13.Амирҳуссайин Ҳассанзода, 14.Ризо Жабиреҳ, 20.Муҳаммад Ходабандело.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Ориф Оғаси 18.

Хитойга қарши иккинчи ўйиндаги илк гол ҳам 11 метрли жарима зарбасидан урилди. Гарчи 6-дақиқада Алиқуловнинг бош билан урган голи инобатга олинмаган бўлса-да, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ойбек Бозоров рақиб жарима майдонида йиқитилди. Қобилов нуқтадан зарба беришда адашмади ва ҳисобни очди, аммо у 66-дақиқада белгиланган яна бир пенальтидан унумли фойдалана олмади. 80-дақиқада Тўхтасинов рақиб жарима майдонида ҳимоячидан қайтган тўпни дарвоза тўрига жойлади. Ҳисоб 2:0.

U-23 Осиё чемпионати

"C" гуруҳи, 2-тур

Хитой - Ўзбекистон - 0:2 

12 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони.

Ҳакамлар: Абдулраҳмон Ал Жассим, Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ, Ҳамис Ал Кувари (ҳаммаси Қатар)

VAR ҳакамлари: Абдулла Ал Марри (Қатар), Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али, Муҳаммад Абдулла ҲАсан Муҳаммад (иккиси БАА)

Голлар: Ислом Қобилов 45+2 пенальти, - 0:1. Нурилло Тўхтасинов 80, - 0:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Ислом Қобилов 66 (дарвозабон).

Хитой U-23: 12.Чен Веи, 3.Хуанг Зенгю, 4.Веи Зен, 5.Зу Ченжие, 6.Хуаг Конг (21.Занг Лингфенг, 59), 7.Янг Лию, 8.Дуан Лию, 10.Ху Жингханг, 11.Чен Бинбин, 14.Зао Жиафей, 15.Фенг Босуан,

Захира: 1.Ли Гуанси, 22.Занг Ян, 2.Тонг Леи, 9.Занг Юнинг, 13.Зоу Жунчен, 16.Янг Шуаи, 17.Ли Руофан, 18.Жианг Шенглонг, 19.Тиан Хин, 20.Дилмурат Мавланяз, 23.Чен Пу.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев (18.Достон Ибрагимов, 90+2), 10.Бобир Абдихолиқов (11.Миржаҳон Мираҳмадов, 86), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров (8.Нурилло Тўхтасинов, 76).

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 23

Учинчи турда Ўзбекистонга Жанубий Корея рўбару келди. 5-дақиқадаёқ Оҳ Се Ҳуннинг зарбасидан тўп рекошет орқали дарвозадан ўрин олди. 21-дақиқада Алижоновнинг узатасини Абдихолиқов бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди. 71-дақиқада яна Оҳ Се Ҳун ўз номини таблога ёздирди. Қизиғи, кореялик ҳужумчи туғилган кунида ўзига дубль совға қилди. 

U-23 Осиё чемпионати

"C" гуруҳи, 3-тур

Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2

Голлар: Бобир Абдуҳолиқов (22) - Жонг Сунг Вон (5), Оҳ Се Ҳун (71)

15 январь 2020 йил. Бангкок. "Таммасат" стадиони.

Бош ҳакам: Хироюки Кимура (Япония)

Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)

Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)

VAR ҳаками: Иида Жумпей (Япония)

VAR ёрдамчи ҳакамлари: Рюжи Сато (Япония) ва Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 3.Канг Юн Сунг, 5.Жонг Тэ Вук, 6.Ким Донг Хюн, 7.Ву Йонг Жонг, 12.Ким Жэ Ву, 16.Жонг Сунг Вон, 17.Ум Вун Санг, 18.Оҳ Се Хун, 20.Вон Ду Жэ, 22.Юн Жонг Гю.

Захира: 2.Ли Ю Хён, 4.Ли Санг Мин, 8.Ким Жинг Ю, 9.Чо Гуе Сунг, 10.Ли Донг Кёнг, 11.Ли Донг Жун, 13.Ким Жин Я, 14.Ким Дэ Вон, 15.Ким Тэ Хён, 19.Маэнг Сонг Вунг, 21.Ан Чан Ги, 23.Ан Жун Су.

Жанубий Корея барча учрашувда ғалаба қозонган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди, Ўзбекистон тўплар нисбатига кўра Эронни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади.

"D" гуруҳида Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания кейинги босқич йўлланмасини ижобий ҳал қилди. Шимолий Корея ва Вьетнам эса иштирокини якунлади.

Гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиевлар Таиландга йўл олишди ва БААга қарши учрашувдан олдин футболчилар билан учрашишди. Сабаби, терманинг катта қисми улар мураббийлик қилаётган "Насаф" ва "Бунёдкор" клублари аъзоларидан иборат эди.

БААга қарши чорак финал ўзбекистонликлар учун ёқимсиз бошланди. 13-дақиқада ўнг қанот ҳимоясидан олдинга узатилган тўпни Ал Амири Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага жойлайди. Бироқ жамоа тезда ўзига келиб олди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Илҳом Алижонов олис масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 26-дақиқада Қобилов Бозоровга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, марказий осиёликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 41-дақиқада Бозоровнинг ўзи олисдан рақиб дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. 85-дақиқада комбинацион ҳужумни Яхшибоев муваффақиятли якунлади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Яхшибоевнинг пасидан сўнг Тўхтасинов ҳисобни айтишга ноқулай кўринишга келтирди. Шу тариқа, Ўзбекистон учун Олимпиадага бир қадам қолганди, аммо...

U-23 Осиё чемпионати

Чоракфинал

БАА - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Зайид Абдулла Ал Амири (13) - Илҳом Алижонов (15), Ислом Қобилов (25), Ойбек Бозоров (41), Жасур Яхшибоев (84), Нурилло Тўхтасинов (90+3)

19 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Қанот ҳакамлари: Ши Сианг ва Као Йи (иккиси Хитой)

Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (Хитой)

VAR ҳаками: Роберт Шон Эванс (Австралия)

VAR ёрдамчи ҳакамлари: Жеймс Кристофер Бит (Австралия) ва Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)

БАА: 1.Муҳаммад Ал Шамси, 3.Муҳаммад Али Ал Маҳри, 5.Халифа Муборак Ал Ҳаммади, 6.Мажид Иброҳим Салим, 7.Зайид Абдулла Ал Амири, 9.Али Солиҳ Амро, 13.Абдалла Рамазон Бекхит, 15.Халфан Ҳассан Ал Ҳамади, 16.Яҳё Нодри Эл Шариф, 18.Мажид Рашид Ал Меҳрзи, 23.Сайид Али Сувайдан.

Захира: 2.Ҳамдан Носир Ал Бароуд, 4.Моҳамад Омар Ал Аттас, 8.Таҳнун Ҳамдан Ал Зааби, 10.Жассим Ёқуб Ал Балуши, 11.Муҳаммад Рашид Ал Ҳаммади, 12.Холид Иброҳим Ал Данхани, 14.Абдулраҳмон Солиҳ Ҳамис, 17.Холид Абдулраҳмон, 19.Али Эйд Ал Яҳё, 20.Яҳё Али Гассани, 21.Эйд Ҳамис Ал Нуами, 22.Абдулраҳмон Ал Амири.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

ЧОРАК ФИНАЛ

Саудия Арабистони 1:0 Таиланд

Австралия 1:0 Сурия

Жанубий Корея 2:1 Иордания

БАА 1:5 Ўзбекистон

Ярим финалда Ўзбекистон Саудия Арабистони билан тўқнаш келди. Мазкур беллашув ғолиби финалга йўл олиш билан бир қаторда Токиодаги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритарди. Учрашувдаги дастлабки вазият 12-дақиқада юзага келди. Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади. Орадан 5 дақиқа ўтган ҳужумчи ундан-да қулай вазиятни йўққа чиқарди. Ҳимоячининг пас беришдаги хатосидан сўнг 2-3 метр масофадан деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Рақиб сафида Абдулраҳмон Ғариб зарбалари билан ажралиб турди. Учрашув давомида олис масофадан зарбалар саудияликларнинг асосий ҳужум қуроли бўлди. 87-дақиқада шундай зарбалардан бири голга айланди. Носир Ал Омранинг зарбаси жамоадошига тегиб, Неъматов қўриқлаётган дарвозадан ўрин олди. Қўшимча дақиқаларда араблар яна бир тўп киритди, аммо гол офсайд сабабли инобатга олинмади. Шу тариқа, Саудия Арабистони финал ва Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон эса учинчи ўринга ҳам чипта бериладиган баҳсда синовдан ўтиши керак эди.

U-23 Осиё чемпионати

Ярим финал

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0

Гол: Носир Салмон Ал Омран (87)

22 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)

Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)

VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)

VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой) 

Саудия Арабистони U-23: 22.Муҳаммад Алями, Абдулбосит Муҳаммад Ҳинди, 4.Ҳассан Алтамбакти, 6.Сами Алнажи, 7.Абдулраҳмон Ғариб, 9.Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамддан, 10.Айман Алҳулайф, 13.Ҳолид Дубайш, 14.Али Содиқ Ал Ҳассан, 20.Муҳтор Али Шайҳ, 23.Сауд Абдуллоҳ Албудҳамид.

Захира: 1.Амин Муҳаммадсалоҳ Ал Бухорий, 21.Салоҳ Абдуллоҳ Ал Оҳаймид, 2.Абдуллоҳ Ҳассун Тармин, 5.Абдулилаҳ Аламри, 8.Носир Салмон Ал Омран, 11.Абдулраҳмон Ҳошим Алями, 12.Айман Яҳё Аҳмад, 15.Ҳуссайн Аҳмад Ал Иса, 16.Юсуф Саад Ал Ҳарби, 17.Саад Али Ал Салули, 18.Ҳолид Ал Ғаннам, 19.Ферас Тариқ Ал Брикан.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Ярим финалдаги иккинчи қарама-қаршиликда Жанубий Корея Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди.

Учинчи ўрин учун беллашув ҳам Олимпиада йўлланамасини тақдим этиши билан катта аҳамиятга эга эди. Чипта учун Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари курашди. 5-дақиқадаёқ Николас Д'Агостино Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди, аммо у Неъматовга нисбатан қоидабузарлик содир этгани учун гол инобатга олинмади. Бироқ Д'Агостинони мақсадидан қайтариб бўлмади, у 47-дақиқада бир неча футболчини алдаб ўтиб, дарвозага тўп киритди. 53-дақиқада Ойбек Бозоров захирадан майдонга туширилди. Аммо турнир давомида ишончли ҳаракат қилган ҳужумкор ярим ҳимоячи майдонга тушганидан 6 дақиқа ўтар-ўтмас маказдаги қўполлик учун қизил карточка билан жазоланди. Бу эса рақибларга қўшимча устунлик тақдим этди. Учрашувда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва Австралия 3-ўрин билан Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон эса сўнгги пиллапояда тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт мусобақалари йўлланмасидан қуруқ қолди.

U-23 Осиё чемпионати

Учинчи ўрин учун баҳс

Австралия - Ўзбекистон 1:0

Гол: Николас Д'Агостино (47)

25 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 17:30 (Тошкенти вақти)

Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад, Муҳаммад Аҳмад Абдулла Ал Ҳаммади, Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Ал Маҳри (учаласи БАА), Сивакорн Пу Удом (Таиланд).

VAR ҳакамлари: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар), Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али (БАА), Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (БАА).

Австралия U-23: 1.Томас Гловер, 3.Алекс Герсбах, 4.Дилан Райан, 6.Тасс Мордоукоутас, 7.Рами Нажжарине, 8.Зак Данкан, 11.Рено Пископо, 14.Томас Денг, 15.Николас Д'Агостино, 17.Киану Баккус, 19.Даниэль Боуман.

Захира: 12.Жордан Холмес, 18.Даниэль Маргуш, 2.Габриэл Клеур, 9.Алҳассан Туре, 10.Денис Генерау, 13.Аиден О'Нейл, 16.Трент Бухагиар, 20.Коннор О'Тил, 21.Якоб Италиано, 22.Бен Фолами, 23.Коннор Меткалфе.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, .

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Четлатиш: Ойбек Бозоров (59)



Хорижлик мураббийнинг кучли таркиб билан турнирда муваффақиятсиз иштирок этгани ўзбек ОАВда танқид қилинди. Жумладан, футбол эксперти Шаҳбоз Беғамов "Тезкор студия" кўрсатувида Осиё кубогиннинг рамзий статуэткасини ирғатиб юборди.

ВИДЕО

Финалда Жанубий Корея ва Саудия Арабистони майдонга чиқди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда, 113-дақиқа жаримадан узатилган тўпни Жонг Тае Вук бош билан саудияликлар дарвозасига киритиб, Жанубий Кореяга чемпионлик тақдим этган гол муаллифига айланди.


Жанубий Корея бош мураббийи Ким Ҳак Бумнинг қатъиятли, интизомталаб мураббий эканлиги ҳақида кўп гапирилган. Чемпионлик қўлга киритилгандан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Токио Олимпиадасида учта ёши катта футболчининг қўшилиши жамоа муҳитига таъсир қиладими деган саволга шундай жавоб берган: 

"2018 йилги Жакарта Осиё ўйинларида ёши катта футболчилардан – Чо Хён У, Сон Хён Мин ва Хван Ий Жо жалб этилгач, улар нима қилиш кераклигини сўрашди. Мен уларга сув олиб келишни ва тўпларни йиғишни айтдим. Бу сафар ҳам худди шундай; мана шу жамоага фидойилик саналади".


U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий, ИШИДга қиёсланган Саудия Арабистони ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз

U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон

U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
28 дек 05:26:11
irgashevirgashev@gmail.com
Islom qobilovni qo'pol xatolari tufayli qob ketganmiz olimpiada dan ushanda.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика