RU

Последние новости

00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

U-20 ЖЧ. Аргентина — Ўзбекистон учрашуви чипталари сотиб бўлинди, ҳамюртларимизни машҳур клуб скаути кузатиб боради Новости

U-20 ЖЧ. Аргентина — Ўзбекистон учрашуви чипталари сотиб бўлинди, ҳамюртларимизни машҳур клуб скаути кузатиб боради

Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентинага қарши майдонга тушади.

"А" гуруҳидан ўрин олган очилиш учрашуви Тошкент вақти билан 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да бошланади. Мазкур ўйин "Estadio Único Madre de Ciudades"да бўлиб ўтади. 

30 мингдан 42 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган мазкур стадионга чиқарилган барча чипталар сотилгани айтилмоқда. Ушбу ўйингоҳда, шунингдек, Янги Зеландия — Гватемала учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Championat.asia маълумотларига кўра, дунёга машҳур клублардан бири скаути бўлажак учрашувда айнан Ўзбекистон терма жамоа футболчиларини кузатиб боради.

Ушбу скаут билан Аргентинада суҳбат давомида сайтимиз ходими терма жамоамиздан Саудия Арабистони амалга оширган ишни кутаётганини айтган, скаут эса Ўзбекистондан Саудия Арабистони эмас, балки Марокашнинг натижасини кутаётганини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этганди, Марокаш эса ярим финалга  қадар етиб борган.

Бўлажак учрашув Тошкент вақти билан 21 май куни соат 02:00 да бошланади.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика