RU

Последние новости

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  73 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  91 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

U-20 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ёшларининг рақиблари билан танишамиз, жумладан, Аргентина билан ўтган йили тўқнаш келганмиз Новости

U-20 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ёшларининг рақиблари билан танишамиз, жумладан, Аргентина билан ўтган йили тўқнаш келганмиз

Бугун 20 ёшгача бўлган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

24 терма жамоа иштирок этадиган кичик мундиалга 20 майдан 11 июнга қадар Аргентина мезбонлик қилади. Қуръа натижаларига кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳида мезбон мамлакат — Аргентина, шунингдек, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Нимчорак финалга 1 ва 2-ўрин соҳиблари, шунингдек, 6 та гуруҳдан энг яхши натижа кўрсатган  4 та 3-ўрин эгалари ҳам йўлланмани қўлга киритади.

Шу муносабат билан, ўзбекистонлик ёшларнинг бўлажак рақиблари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Аргентина

Асосий терма жамоаси Лионель Месси бошчилигида дунёни ларзага келтирган ҳолда жаҳон чемпионига айланган бўлса, уларнинг укалари саралаш босқичида уялтириб қўйишди. Ҳа, шу ёш тоифасида 6 карра жаҳон чемпиони бўлган Аргентинадек жамоа Индонезиядан мундиал мезбонлиги олиб қўйилмаганда, бўлажак турнирни телевизор қаршисида писта чақиб, томоша қилиб ўтирган бўларди. Бироқ Индонезия мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум бўлгач, қуруққўл жанубий америкаликлар дарҳол ишга киришди ва бошланиш муддати яқин қолган турнир мезбонлигини қўлга киритди. 10 та жамоа иштирок этган Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичида "Барселона"даги ўйинлари билан ёдимизда қолган Хавьер Маскерано мураббийлигидаги жамоа "А" гуруҳида Бразилия (1:3), Колумбия (0:1), Парагвай (1:2) ва Перу (1:0) билан бир гуруҳдан ўрин олди ва 4-ўринни эгаллаб, дастлабки босқичдаёқ мусобақа билан хайрлашди. Бироқ мезбонлик ҳуқуқи туфайлигина футболсевар мамлакатлардан бири мундиалда иштирок этадиган бўлди. Эндиликда улар саралашдаги натижа омадсизлик эканлигини исботлашга уриниб кўради. 

Қизиқарли факт

Хавьер Маскерано қўл остидаги ушбу жамоа ўтган йили Уругвайда ўтказилган “Maldonado Cup” доирасида ўзбекистонлик ёшлар билан тўқнаш келишган. Ўзбекистон ёшларининг икки нафар футболчиси четлатилган баҳсда Аргентина 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўша турнирда аргентиналиклар Уругвайни ҳам шу ҳисобда мағлуб этган ва Бразилия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, якунда чемпион бўлганди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари эса Уругвай (1:3) ва Бразилия (0:1)га имкониятни бой бериб қўйганди.

“Maldonado Cup” (U-20). 2-тур.

Ўзбекистон – Аргентина 0:2 (0:1, 0:1)

“Domingo Burgenyo Migel” стадиони. Малдонадо

Голлар: Томас Куммер 38, Маестро Пуч 86.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (асосий таркиб):  21. Отабек Боймуродов, 4. Абубакр Ашуров, 6. Жаҳонгир Уразов, 7. Пулатхўжа Холдорхонов, 8. Беҳруз Аскаров, 10. Умарали Раҳмоналиев (c), 14. Зафармурод Абдураҳматов, 15. Зафар Ҳакимов, 16. Ҳислат Халилов, 17. Нодир Абдураззаков, 20. Маҳмуд Маҳаммаджонов

Четлатишлар: Беҳруз Аскаров, Абубакр Ашуров.

Янги Зеландия

Даррен Базелей шогирдлари Океания минтақаси ғолиби сифатида турнирда иштирок этади. Янги Зеландия ўтган йили Таитида ўтказилган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги минтақа турнирининг "А" гуруҳида Соломон Ороллари, Кук ороллари ва Америка Самоасини доғда қолдириб, гуруҳда пешқадам бўлган. Шунингдек, жамоа 3 ўйинда рақиблари дарвозасига 23 та тўп киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Умуман олганда, Базелей қўл остидаги жамоа турнир давомида бирорта гол ўтказиб юбормади, улар чорак финалда Папуа Янги Гвинея (5:0), ярим финалда Таити (2:0) ва финалда Фижи (3:0) устидан ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритган. Янги Зеландиянинг мазкур мусобақадаги энг яхши натижаси нимчорак финал ҳисобланади.

Гватемала 

Шимолий Америкадан ташриф буюрадиган жамоа CONCACAF U-20 чемпионатида Гондурас билан биргаликда учинчи ўринни бўлишиб олган ҳолда қўшни материкда ўтказиладиган кичик мундиал иштирокчисига айланди. Рафаэль Лоредо шогирдлари саралаш босчиқини кўнгилсиз руҳда бошлаб, Сальвадорга 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгра Панама (3:1) ва Аруба (2:1)ни таслим этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Гватемаланинг кейинги ўйинлари бевосита пенальтилар серияси билан боғлиқ бўлди. Дастлаб 1/8 финалда Канада (1:1, пен - 4:3), сўнгра чорак финалда Мексика (1:1, пен - 2:1) мағлуб этилган бўлса, ярим финалда жамоа айнан 11 метрли стандартлар беллашувида Доминикан Республикаси (2:2, пен - 2:4)га имконият бой бериб қўйди. Шунга қарамай, ярим финал натижаси ҳам Лоредо қўл остидаги терма учун етарли бўлди. Гватемалаликларнинг ҳам энг яхши натижаси нимчорак финал ҳисобланиб, 2011 йил ушбу ёш тоифасида кучли 16 терма жамоа сафидан ўрин олган.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика