RU

Последние новости

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  0 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  24 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Тухель Лукаку келажакда "Челси" сардори бўлиши мумкин деб ҳисоблайди Новости

Тухель Лукаку келажакда "Челси" сардори бўлиши мумкин деб ҳисоблайди

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Ромелу Лукаку келажакда жамоа сардори бўлиши мумкинлигини айтди.

"Лукаку - юқори даражадаги спортчи, у машғулотларни севади, унинг юзида доимо табассум, у ҳар бир мусобақада ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бу яхши. Ромелу бошқаларга наъмуна бўлмоқда.

У сардор бўлиши мумкинми? Ҳа, шундай бўлиши мумкин деб ўйлайман. Аммо, ҳозир буни ўйлашнинг пайти эмас, бизда ажойиб сардор бор. Асосийси - Ромелу ўзини сардорлардек тутмоқда, бу эса шунчаки сардорлик боғичи бўлишидан кўра муҳимроқ", - дейди Тухель.

Жамоанинг амалдаги сардори испаниялик ҳимоячи Сесар Аспиликуэтадир.

Лукаку "Челси"га 2021 йилнинг августида "Интер"дан ўтди. 28 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум клуб сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика