RU

Последние новости

13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  0 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  4 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  5 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  45 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1

"Турон" машғулотларига "Бухоро", "Металлург" ва "Навбаҳор" ўйинчилари келиб қўшилди Новости

"Турон" машғулотларига "Бухоро", "Металлург" ва "Навбаҳор" ўйинчилари келиб қўшилди

Про-лиганинг ўтган мавсум якунига кўра Суперлига йўлланмасига эга чиққан "Турон" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Championat.asia" маълумотига кўра. фарғоналиклар ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Бугун жамоанинг машғулотларига Ғиёсжон Комилов, Жасур Ҳакимов ва Абдураҳмон Абдулҳақов қўшилган. 

1994 йилда таваллуд топган Жасур Ҳакимов ўтган мавсумни "Бухоро" таркибида ўтказиб, 25 ўйинда 3 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган эди. 

Абдураҳмон Абдулҳақов эса эса 1996 йилда туғилган. Ўтган мавсумни Бекободнинг "Металлург" клубда ўтказган вингер 24 ўйинда 3 та голга ҳаммуаллифлик қилишни уддалаган.

31 ёшли Ғиёсжон Комилов ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган эди. Ҳимоячи 2020 йилги мавсумда наманганликлар шарафини 13 ўйинда ҳимоя қилди.

27 декабрь куни "Турон" ўз сафига Музаффар Музаффаров ҳамда Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровни қўшиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика