"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
27 сен 13:08
Новости


"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Қаршининг "Насаф" клуби 29 сентябрь Элит ОЧЛ доирасида ўз уйида "Ал Ҳилол"ни қабул қилади.
Саудия клубида бир қанча жароҳатлар бор. Хусусан, "Ал Ҳилол" матбуот хизмати уч кун олдин жамоа ҳужумчиси Дарвин Нуньеснинг тиззасида оғриқ борлиги сабаб машғулотни тугата олмаганини ва ўз якка дастур бўйича фитнес маркази ва тиббий клиникада бўлганини ёзганди. Футболчи жамоасининг сўнгги иккита ўйинини ўтказиб юборган.
Куча клуб матбуот хизмати тоз сонидаги суставда оғриқ борлиги сабаб Салим Ал Довсари иштирок этмагани, яна бир ўйинчи Абдуллоҳ Ал Малки тиззасидаги оғриқ сабаб клубнинг клиникасида кўриниш берганини ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия гранди 29 сентябрь куни Қаршида "Насаф" билан беллашади.
Похожие новости
00:57
Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди 29

Комментарии