RU

Последние новости

01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  4 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  1 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  4 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  7 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2

Туғилган кунинг билан Мадрид тўпурари! Бугун афсонавий Рауль 44 ёшга тўлди! Новости

Туғилган кунинг билан Мадрид тўпурари! Бугун афсонавий Рауль 44 ёшга тўлди!

Бугун, 27 июнь куни, "Қироллик клуби" афсонаси ва миллионлаб мухлисларнинг севимли ўйинчиси Рауль Гонсалес Бланко 44 ёшини нишонламоқда.

Афсонавий Рауль "Реал" сафида 1994 йилдан майдонга тушишни бошлаган, "қаймоқранглилар" клубидаги фаолиятини 2010 йилда якунлаган. Ушбу 16 йил давомида у алмаштириб бўлмас ўйинчи, ҳақиқий сардорга айланди. Клуб билан яхши-ёмон кунларни бошдан кечирди. Мадрид жамоаси сардори бўлган йилларида Рауль клубни юксак поғонларга олиб чиқа олди. У клуб учун 16 йил умрини фидо қилди... Рауль сингари буюк футболчиларнинг қолдирган натижалари туфайли янги авлоднинг миллионлаб мухлислари дунёнинг энг буюк клубиларидан бирини қўллаб-қувватлаши учун Мадридга ошиқишади.

Рауль Гонсалес Бланко — шубҳасиз, истеъдодли, бетакрор шахс ва ноёб футболчи, у "Қироллик клуби" ва Испания терма жамоасининг тирик рамзига айланди.

Мадрид клуби Раул фаолиятининг асосини ташкил этди. "Реал" президентлари, бош мураббийлари алмашди (Рауль "Реал" таркибида бўлган вақтида, клуб 14 та мураббийни алмаштирди), аммо Рауль жамоанинг доимий аъзоси бўлиб қолди. 

Унинг Мадрид жамоаси сафидаги дебюти 1994 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ва илк мавсумида Испанияда чемпионатининг 28 ўйинида 9 та гол урган, "Реал Мадрид" эса 4 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликка сазовор бўлган. 17 ёшли ҳужумчи деярли асосий таркибнинг қўзғалмас футболчисига айланди, 1995/1996 йилги мавсумда Рауль клуб сафида расмий ўйинларда 26 та гол урди. 

Шундай қилиб, ёш форвард жамоанинг етакчисига айланди ва ўн ярим йил давомида шу даражани сақлаб қола олди. 90 йилларнинг ўрталаридаги "Реал" ўз даражасини ушлаб тура олиши ва ортиқча дабдабасизлиги билан кўпчиликни ҳайратга солди. Клуб етакчилари Фернандо Йерро, Кристиан Пануччи, Фернандо Редондо, Давор Шукер ва, албатта, Рауль каби юқори даражадаги юлдузлар эди.

Кейинчалик "қаймоқранглилар" Испания чемпионатида уч марта ғалаба қозонди, энг муҳими, 22 йиллик танаффусдан сўнг клуб 1997/1998 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, Европанинг асосий совринини қўлга киритди ҳамда орадан икки йил ўтгач, жамоа ушбу муваффақиятни яна такрорлади.

Кейин Флорентино Перес "Реал Мадрид" президенти бўлди ва клубда "галактикос" даври бошланди — бир неча йил ичида Перес Зинедин Зидан, Роналдо, Майкл Оуэн каби футболчиларни жамоага олиб келди. Бу эса мавжуд юлдузлар даврасига қўшимча юлдузларнинг қўшилиши эди! 

Ўша пайтда "Реал Мадрид"дан "чопиб ташланган" кўплаб футболчиларининг тақдири ачинарли эди — масалан, 19 ёшидан бери Мадрид жамоасида ўйнаб келаётган Фернандо Морьентес жамоани абадий тарк этишга мажбур бўлди. Аммо Рауль билан ундай бўлмади. У нафақат мегаюлдузлар сафида адашиб қолмайди, балки 2003 йилда сардорлик боғичини қўлга киритади, клубдан кетгунича ушбу боғич билан жамоасини майдонга бошлаб тушади. 

Шу пайтгача Раул ўтказилган ўйинлар сони бўйича клуб рекордчиси бўлиб қолмоқда — 741 та. Киритилган голлар сони бўйича эса ундан фақатгина Криштиану Роналду ўзиб кетди. Шу билан бирга, Рауль камдан-кам ҳолларда ҳужум бошларди, у жарима майдон ичидан рақиб дарвозасига хавф солишни яхши кўрарди ва тез-тез қанотларга ўтиб ҳаракатланарди.

Оқар сув каби ўтаётган йиллар Раулга ҳам ўз таъсирини ўтказди ҳамда 2010 йилнинг ёзида 33 ёшли ҳужумчи клубни тарк этишга қарор қилди, шу пайтгача фаолиятидаги ягона бўлган клубни...


Кейинчалик футболчи "Шальке 04", "Аль-Садд", "Нью-Йорк Космос" клубларида тўп суриб, сўнгра футболчилик фаолиятини якунлади.

Ҳозирда афсонавий Рауль Мадридга қайтган — У "Қироллик клуби" ёшлар жамоасининг устози.

Раулнинг футболдаги бутун ҳаёти унинг профессионаллиги хусусида сўзлайди. Унда ажойиб жисмоний фазилатлар йўқ эди, ақл бовар қилмас дриблинг йўқ эди, у зарбалари билан тўрни "йиртиб ташлайдиган" футболчи эмасди. Аммо афсонавий Рауль шунчаки майдонга чиқарди ва шунчаки гол урарди, ортиқча нарсанинг кераги йўқ эди унга. Меҳнатсеварлиги ва гол уриш инстинкти туфайли у Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди. 


Афсонавий Рауль ҳар бир учрашувни гўё сўнггиси каби ўйнади, у ўзини аямади, фақат жамоа фойдаси учун ўйнади! Шахсий буюклик эмас, балки жамоама манфаати "Мадрид тўпурари" учун энг муҳим мотив эди... 

Испаниянинг нуфузли "Marca" газетаси томонидан 2012 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, афсонафий Рауль Испанияда барча даврларининг энг яхши футболчисига айланди. У 47,5% овоз тўплаб, Хави ва Андреас Иньестани ортда қолдирди. 

Икки ярим йил давомида — 2004 йил октябридан 2007 йил апрелигача Рауль расмий ўйинларда бирор марта ҳам сариқ карточка олмаган!

Умуман олганда, бутун фаолияти давомида у бирорта қизил карточка олмаган! 

Футбол афсонаси нафақат футболчи жиҳатдан, балки инсонийлик жиҳатдан ҳам ўрнак бўла оладиган шахслар сирасига киради. Раулни таваллуд айёми билан қутлаймиз ва у ҳам Зидан сингари мураббийликда ҳам юксак чўққиларни забт этишини истаб қоламиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика