RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  104 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Тугади ("Реал" ҳақида) Новости

Тугади ("Реал" ҳақида)

Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи давом этмоқда.

Хабарингиз бор, Мадриднинг "Реал" клуби мусобақанинг жорий мавсумидаги иштирокини 1/8 финал босқичида якунлади. 

ЕЧЛ. "Ман Сити" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди 

Ҳозир Зинедин Зидан бошчилигидаги "қироллик клуби"нинг мусобақадаги иштироки ҳақида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Демак, Варанни ҳам қўшиб ҳисобласак, "ЕЧЛ-2019/20"да "Реал" шарафини 25 нафар футболчи ҳимоя қилди: 

Т. Куртуа, А. Ареола

Д. Карвахал, А. Одриосола, Начо Ф., С. Рамос, Р. Варан, Э. Милитао, Марсело В., Ф. Менди

Х. Родригес, Иско А., Л. Модрич, К. Каземиро, Т. Кроос, Ф. Вальверде, Браим Д.

Л. Васкес, Винисиус Ж., Родриго Г., М. Асенсио, Г. Бэйл, Э. Азар, К. Бензема, Л. Йович

"Қаймоқранглилар" 8 ўйинда 16 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишди. Айни пайтга қадар фақат "Бавария" (27), "Ман Сити" (20), ПСЖ (20) ва "Тоттенхэм" (18) клублари "Реал"дан кўпроқ гол урган. Таъкидлаш лозимки, Мадрид суперклубининг барча голлари 8 нафар футболчининг номига ёзилди:

Карим Бензема 5, Родриго 4, Рамос 2, Иско 1, Модрич 1,  Винисиус 1,  Кроос 1, Каземиро 1.

Голли узатмалар:

Родриго 3, Марсело 3, Бензема 2, Винисиус 1, Каземиро 1,  Кавахал 1,  Азар 1, Кроос 1

Рақиб дарвозасини ўққа тутиш бўйича "қироллик клуби" 3-бўлиб турибди. "Реал" футболчилари ўртача ҳисоб билан ҳар ўйинда 17,4 тадан зарба беришган. Бу борада фақат "Бавария" (23.7) ва "Ливерпуль" (18.3) мадридликлардан олдинда.

Ҳар ўйиндаги ўртача тўп назорати — 53.8 % (8-ўрин).

Тўп узатишлардаги ўртача аниқлик — 87.6 % (4-ўрин). "Реал"дан яхшироқ натижани фақат "Ман Сити" (89.5), "Бавария" (88.4) ва "Ювентус" (87.7) жамоалари қайд этишган.

Турнир давомида Зидан шогирдларига 13 та сариқ, 1 дона қизил рангдаги карточка кўрсатилди.

Тибо Куртуа ва Альфонс Ареола дарвозасига 8 ўйинда 12 та тўп киритилди. Тўплар нисбатидаги ҳолат Мадрид учун уятли бўлди (+4).

Қаторасига 2-йилдирки, "қироллик клуби" турнирнинг чорак финал йўлланмисини қўлга кирита билмади. Жорий мавсум Испанияда чемпион, мамлакат кубогида 1/4 финал босқичи иштирокчисига айланган "Реал Мадрид" Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида тўхташга мажбур бўлди. Маълумот учун, ЕЧЛни қаторасига 3 бор ютган Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятида илк бор қитьанинг энг нуфузли мусобақасини тарк этди.

"Реал" 8 ўйинда (24 очколик имконият) жами 11 очко тўплади.

Хуллас, ЕЧЛнинг 13 карра ғолиби учун мавсум шундай тугади.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика