RU

Последние новости

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  0 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  15 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  33 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак" Новости

Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак"

"Бавария" янги бош мураббийи Томас Тухель таништирув маросимида қуйидаги фикрларни билдирди.

"Бавария" билан шартнома имзолаш мен учун катта шараф. Оливер Кан, Ҳасан Салиҳамижич, Герберт Хайнер ва Ули Хёнессга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чет элда узоқ вақт ишлаган бўлсангиз ҳам, "Бавария"нинг аҳамиятини тушунасиз.

Клубнинг ДНКси ғалаба қозонишга чорлайди. "Бавария" ҳақида гап кетганда, ҳар доим ғалаба қозониш ва унга қандай эришиш тушунилади. "Бавария" Европанинг иқтидорли футболчиларини жамлаган энг зўр жамоалардан бири ҳисобланади. Мен бу таркиб билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.

Мавсум учун мақсадлар? Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак, шунда биз ҳар учала турнирда ҳам соврин ютиш имкониятига эга бўламиз. Албатта, бу хавф билан бирга келади. Аммо биз босим ва стрессни яхши кўрамиз. Гап вазифага ишончли ёндашиш ҳақида кетмоқда – биз ҳар учала совринга даъвогар бўлишни истаймиз", – деди Тухель "Бавария" матбуот хизматига.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика