RU

Последние новости

23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  2 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  19 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  19 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  99 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  42 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  691 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6

Тожикистонлик мураббий Антонио Контедан ўрнак олар экан. Бизнинг мураббийлар-чи? Новости

Тожикистонлик мураббий Антонио Контедан ўрнак олар экан. Бизнинг мураббийлар-чи?

Сайтимизда эълон қилинган Виталий Левченконинг интервьюсини маза қилиб ўқидим.

Левченко - Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи. Фақат Про лицензияси бўлмагани учун қоғозда бош мураббий эмас, холос. Лекин ОЧЛ ўйинларида кўряпмизки, жамоани майдон четида шу инсон бошқаряпти. 

Ҳамкасбимиз Нарзулла Сайдуллаевнинг "Истиқлол" қарши ҳужумда ажойиб ўйнамоқда. Европадаги қайси жамоалардан намуна олишга интиласиз?" деган саволига Виталий Левченко шундай деган: 

- "Таркибимиздаги футболчилардан келиб чиқиб ўйнаймиз. Европадан Антонио Контенинг иш услуби ва тактикаси менга кўпроқ ёқади. Бу мураббий бошчилигидаги жамоалар қандай ўйнаши, қандай қарши ҳужумга ўтиши ва прессинг қилиши мен учун эталон. Шундай экан Антонио Конте мен учун ҳақиқий намуна".

Мураббий ўз интервьюсида Киевда УЕФА Про лицензияси учун таҳсил олаётганини ва у ерда италиялик мураббийлар дарс бераётганини айтиб ўтган. Ёш мутахассис шунингдек, "Ал Ҳилол"дек кучли клуб 4:1 ҳисобда мағлуб этилишида рақибнинг кучли-кучсиз томонларини диққат билан ўргангани қўл келганини алоҳида таъкидлаган. 

Менга Виталий Левченконинг Антони Конте ҳамда рақибни ўрганиш борасидаги гаплари маъқул келди. Бундан кўриниб турибдики, мураббий ўзи учун маълум бир йўланишни танлаб бўлди. Демак, у итальянча тактик футбол шайдоси. Савол туғилади: бизнинг мураббийлар қандай футбол шайдоси? Албатта, кимгадир итальянча, кимгадир испанча, немисча, инглизча, португалча футбол ёқади.

Лекин кимдир умуман еврофутбол кўрмайди ва ўзи билган тактикани қўллайди. Қанийди бизда ҳам мураббийлар лицензия учун ўқишни Европада амалга оширса. Чунки ҳақиқий футбол у ерда. Тўғриси, Тошкентда йиллар давомида ўтказиб келинган Про лицензияси учун ўқув курслари фақат ўз даражамизда бўлиб келган. Бу ўқишлар ОЧЛни ютиш, ЖЧга чиқиш учун камлик қилади. 

Ҳеч эшитганмисиз, фалончи мураббий Европанинг фалончи жамоасида малака ошириб қайтибди, фалончи мураббий европалик мураббийнинг иш услубини ўрганяпти экан. Охирги йилларда кимдир шундай қилганини эслолмадим. Ҳозир кўп соҳаларда олдинга силжиш кетяпти, ёшларга биздаги билимлар камлик қиляпти, улар Европага, Америкага, Осиёга ошиқяпти.

Биз хоҳлардикки, мураббийларимиз ҳам билимнинг ортидан қувса. Керак бўлса, Еропанинг манаман деган клубларига бориб тажриба ошириб қайтишса. Чунки замонавий футболда МУРАББИЙЛАР тутган ўрни ниҳоятда катта. Футболчини бор қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам аввало мураббий деб биламан.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика